Пакьяо Мейвезер билан реванш ҳақида гапирди

Филиппинлик боксчи Менни Пакьяо Флойд Мейвезер билан реванш учрашуви ҳақидаги музокаралар борасида саволга жавоб берди. Спортчи янги маълумотга эга эмаслигини аниқ айтди.

"Бизнинг вакилларимиз ўзаро келишиб олмоқдалар. Биз нима бўлаётганини билмаймиз. Менда янгилик йўқ”,- деган сўзларидан Daily Mirror иқтибос келтирмоқда.

Мейвезер ҳамда ва Пакьяо ўртасидаги биринчи жанг 2015 йил 2 майда бўлган эди. Унда ҳакамларнинг қарори билан АҚШлик боксчи ғалаба қозонган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dilshod Muratov
28/09/2019 18:03
Jangda 100% Pakyao yutgandi.
Lekin xakamlar Mayvezerga galabani tortiq qilishgandi.