Ўзбекистоннинг совриндор боксчиларидан бири муҳим қарор қабул қилди

Ҳаваскор йўналишда ажойиб натижалар қайд этган, совриндор боксчиларимиздан бири Жасурбек Латипов, 2019 йил январь ойида Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида  профессионал боксдаги дебют жангини ўтказиши керак эди.  Лекин баъзи сабабларга кўра, бу амалга ошмаганди. Биз мазкур жанг нега бўлмаганлиги ва умуман бундан буён фаолиятини қай тарзда олиб бориши ҳақидаги режалари билан қизиқдик. 

- Тўғри, профессионал боксдаги илк жангим Хонобод шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди. Лекин рақиб борасида баъзи муаммолар туфайли, дебютим амалга ошмади. Лекин бу йўналишда ҳам ўзимни синаб кўриш ниятидаман. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсам, яхшироқ промоутерлик компаниясидан таклиф тушса, кейинги фаолиятимни профессионал бокс билан боғлайман. Агар, бундай таклифлар бўлмаса, яна ҳаваскорда давом этмоқчиман. Чунки, бу йўналишда амалга оширадиган ишларим қолган!

Маълумот учун, Жасурбек Латипов уч карра жаҳон чемпионати совриндори, яъни 2011 йили Баку мезбонлигидаги чемпионатда бронза, 2013 йили Олма-Отада бўлиб ўтган турнирда кумуш ва 2017 йили Гамбург шаҳрида ташкил қилинган мусобақада ҳам вице-чемпионликни қўлга киритган. Шунингдек, 2017 йилги Осиё чемпионати ғолиби, 2013 йили Қозон шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон ёзги Универсиадаси бронза медали соҳиби, 2018 йил Жакарта мезбонлигидаги Осиё ўйинлари чемпиони ҳисобланади. У мазкур натижаларнинг барчасини 52 кг вазн тоифасида қўлга киритган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Doniyorjon Abdurasulov ⚖️
02/06/2020 10:46
20011 yilgi Baku mezbonligidagi ... ????????????????????????