Ўзбекистоннинг энг қиммат топ-10 ҳимоячилари!

SPORTS.uz портали аввалроқ, мамлакатимизнинг энг қиммат топ-10 дарвозабонлари ҳақида маълумот берган эди. Бугун эса Transfermarkt.de сайтига таянган ҳолда, азиз ўқувчиларимиз учун юртимизнинг энг қиммат ҳимоячиларига тўхталиб ўтамиз.

Сўнгги маротаба 2018 йилнинг сентябрида Эронга қарши ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси сафида майдонга тушган Виталий Денисов ҳамон мамлакатимизнинг энг қиммат ҳимоячиси ҳисобланади. Трансфер нархи 1,20 млн еврони ташкил этадиган чап қанот футболчиси Россиянинг ФНЛ лигасида ҳам энг қиммат футболчидир. Бу борада Денисов ўзбекистонликлар орасида олтинчи ўринни банд этиб турипти.

1561523620_0_0_3008_1692_600x0_80_0_0_293223989f653408688d7627ce9d5aeb_1

Рўйхатимизда иккинчи ўринни ўзига тегишли қилиб олган Ислом Тўхтахўжаевнинг нархи 1 млн еврога тенг! Тажрибали ҳимоячи "Шенянг Урбан"нинг энг қиммат аъзоси бўлиб турипти. Бундан ташқари, мамлакатимизнинг энг қиммат футболчилари орасида 9-бўлиб, фарғоналик ҳимоячининг номи тилга олинади. Бутун дунёнинг энг қиммат марказий ҳимоячилари орасида эса Тўхтахўжаев 934-поғонадан жой олган.

9731570729878_1

Ҳимоячилар рўйхатини чап қанот вакили бўлган Виталий Денисов бошқариб турган бўлса, кучли учликка яна иккита чапақай футболчи кирган. Яъни учинчи ўриндан Олег Зотеев ва Фарруҳ Сайфиев жой олган.

1361570729937

Ҳар икки футболчининг трансфер нархи 900 минг евродандир. Бу сумма Зотеев ва Сайфиевга Суперлигада бешинчи, мамлакатимизда эса 13-поғонани тақдим этмоқда ва сайёрамизнинг чап қанот ҳимоячилари орасида 476-ўринни эгаллаб туришлигига сабаб бўлмоқда.

5861582904097

Учинчи ўринда иккита футболчи қайд этилганини ҳисобга олиб, навбатни бешинчи поғонага берамиз. 2019 йилнинг 28 июнига кўра, нархи 600 минг евро бўлган ҳимоячимизнинг трансфер нархи орадан 6 ой ўтиб, 800 минг еврогача кўтарилган. Бу мамлакатимизнинг энг қиммат бўлган футболчилари орасида 16-ўринни эгаллаб туришга сабаб бўлаяпти. Дунёнинг энг қиммат марказий ҳимоячилари орасида эса Кримецни 1256-ўриндан топиш мумкин.

4241582834859

2019 йилнинг декабрь ойида нархи 700 минг еврогача кўтарилган Хожиакбар Алижонов ўзбекистонлик барча футболчилар орасида 22-ўринда қайд этилган. У ёш бўлишига қарамай, жаҳоннинг ўнг қанот ҳимоячилари рўйхатида 647-бўлиб турипти. Эътиборли томони, рўйхатимизнинг олтинчи поғонасидан жой олган ҳимоячи ер юзидаги ўз тенгдошлари орасида ҳам 647-ўринни эгаллаган.

6541583690725

Еттинчи поғонадан "Локомотив" ҳимоячиси Давронбек Хошимов жой олди. 1992 йили таваллуд топган ўнг қанот ҳимоячисининг Transfermarkt.de сайтида нархи 650 минг евро деб келтирилган. Бу сирдарёлик ҳимоячига мамлакатимизнинг 29-рақамли футболчиси деган номни беради. Хошимовнинг трансфер нархи жаҳоннинг ўнг қанот ҳимоячилари орасида 721-ўринни эгаллаб туришига сабаб бўлмоқда.

3281582904034

Топ ўнталикни 8,9 ва 10-ўринларни эгаллаб турган 600 минг евролик Шерзод Аъзамов, Рустамжон Ашурматов ва Исломжон Қобилов якунлаб беради.

1521583690762

Суперлигада 22 ва барча ўзбекистонлик футболчилар орасида 30-ўринни эгаллаб турган учта ҳимоячимиз бутун дунёнинг барча футболчилари орасида 9969-поғонада қайд этилган.

39fa43ae2edc79e362041000cd97e97ffb16a5df

Шерзод Аъзамов сайёрамизнинг 1990 йилда таваллуд топган футболчилари орасида 758, фаолиятини Жанубий Кореяда олиб бораётган Рустамжон Ашурматов К Лига аъзолари орасида 69 ва Қобилов ер юзидаги тенгдошлари орасида 708-ўринларда қайд этилишган.

4341579966693

Қуйида энг қиммат бўлган 10 та ҳимоячининг рўйхати қулай кўринишда келтирилган:

1. Виталий Денисов ("Ротор Волгоград", Россия) - 1,20 млн евро;

2. Ислом Тўхтахўжаев ("Шенянг Урбан", Хитой) - 1 млн евро;

3-4. Олег Зотеев ("Локомотив") - 900 минг евро;

3-4. Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор") - 900 минг евро;

5. Егорь Кримец ("Пахтакор") - 800 минг евро;

6. Хожиакбар Алижонов ("Пахтакор") - 700 минг евро;

7. Даврон Хошимов ("Локомотив") - 650 минг евро;

8-10. Шерзод Аъзамов ("Пахтакор") - 600 минг евро;

8-10. Рустамжон Ашурматов ("Гвангжу", Жанубий Корея) - 600 минг евро;

8-10. Исломжон Қобилов ("Бунёдкор") - 600 минг евро.

Ушбу рўйхатимиздан энг кўп "Пахтакор" вакиллари жой олган. "Шерлар"нинг бир-йўла 4 та ҳимоячиси кучли ўнталикка кирган бўлса, "Локомотив"нинг 2 та ва "Бунёдкор"нинг битта футболчисини рўйхатда кўришимиз мумкин. Бундан ташқари, 3 та легионеримиз энг қиммат ҳимоячилар қаторига киритилган.

Топ-10 рўйхатига кирмаган, аммо кейинги поғоналарни эгаллаб турган ҳимоячиларимизга ҳам қисқача тўхталиб ўтадиган бўлсак, Акромжон Комилов ("Пахтакор", 550 минг евро), Умар Эшмуродов ("Насаф", 550 минг евро), Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912", 500 минг евро), Аббос Отахонов ("Металлург", 500 минг евро), Дилшод Аҳмадалиев ("Бунёдкор", 500 минг евро) ва яна бир қатор футболчилар номини кўришимиз мумкин бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
23/03/2020 20:25
Uta kulgili. Sherzot Azamov bilan. Islom Qobilov. Islom Tuhtahujaev. Bularni solishterib bulmaydiki. Islom Qobilovdan. Husniddin Aliqulov ham kuchli. Golib Umarlani aytmasa ham buladi
Elyor Baratov
24/03/2020 12:28
Bu reytingdan Vitaly Denisovdan boshqasi 1 tiyin! Unda ham tezlik, ham korpus va taktika bor! Bizda bunaqa futbolchilardan reyting tuzishni o'zi bir xato!
&
Дилмурод
23/03/2020 22:53
Тупни утказивориш буйича топ химоячилар буларга етадигани йук.
Bahrom Yunusov
23/03/2020 22:16
Golban qancha turadi
&
Бухарский
23/03/2020 23:38
800 ming Yevro