Ўзбекистонлик спортчиларининг мухлислар орасида машҳур бўлган номлари (2-қисм)

Бир неча кун аввал спортчиларимизнинг( жанговар спорт турлари) халқ орасида қандай ном билан машҳур бўлганлиги ҳақида маълумот бергандик. Унда асосан фаолиятини якунлаган, ҳозирда мураббийлик ва бошқа ишлар билан машғул бўлган, ўз вақтининг юлдузларини таништирганмиз...

Бу сафар эса, айни вақтда жаҳон ареналарида жавлон ураётганлар кўпроқ ўрин олган.

Демак, бошладик:

 Мансур Тугизбоев – ММА жангчиси, рефери

Мазкур спортчимиз, ММА оламида ўз ўрнига эга бўлганлардан бири ҳисобланади. Уни МДҲ давлатларида жуда яхши билишади. Қозоғистон промоушенларида, Қирғизистон, буёғи Россия октагонларида бир неча бор ажойиб жанглар ўтказган. Ҳозирда, мураббий ва ММА жангларида реферилик қилмоқда. У мухлислар орасида “Мангуст” номи билан машҳур.

Мансур

Музаффар Ражапов – ММА жангчиси

Узоқ йиллардан буён ҳориж октагонларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган спортчиларимиздан бири ҳисобланади. Айни кунда ҳам фаолиятини давом эттириш билан бирга Бухоро шаҳрида “Амир Темур” клубида ёшларга мураббийлик ҳам қилади. Уни мухлислар “Бухоро йўлбарси” дея аташади.

музаффар

Фазлиддин Ғойибназаров – боксчи

Рио Олимпиадаси чемпиони, ҳозирда профессионал боксда фаолият юритяпти. Унинг натижалари ва ютуқларидан барча хабардор. Бу боксчимизни одатда дўстлари, яқинлари “Файзи” деб чақиришади. Шунинг учун, бу унинг асосий таҳалусси десак янглишмаган бўламиз.

файзи

Олим Назаров -боксчи

WBO Oriental Fly Title камари соҳиби бўлган юртдошимиз тез орада навбатдаги жангини ўтказади. У Жанубий Кореянинг “Cocky Buffalo” промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ўта енгил вазн тоифасида жанг олиб борувчи Олимжонни бокс ишқибозлари “Кичик Тайсон” деб аташади.

Олимжон

Қудратулло Абдуқаҳҳоров – боксчи

Ўзбек боксчилари орасида энг рейтинги баланд ҳисобланувчи Қудратулло ҳам тез кунда IBF нинг вақтинчалик жаҳон чемпионлик камари учун рингга кўтарилади. Ушбу юртдошимизни рингдаги мехнаткашлии, аста-секин кўзга кўринмас зарбалари билан рақибини ҳолдан тойдиришидан келиб чиқиб, “The Punisher” яъни "Жазоловчи" номини олган.

кудрат

Нурсултон Рўзибоев – ММА жангчиси

Нурсултон ўзбек ММА оламида яхшигина обрўга эга саналади. Уни ҳам бутун МДҲ оламида яхши билишади ва уни “Black” деб аташади.

Нурсултон

Шаҳрам Ғиёсов-боксчи

Рио Олимпиадаси совриндори, Жаҳон чемпиони бўлган юртдошимизни баъзилар боксдаги Роналду ҳам деб қўйишади. Албатта, бу ғалабанинг нишонлашидан келиб чиққан. Лекин уни ҳорижда “Wonder Boy” яъни “Ғаройиб бола” деб аташади.

Шаҳрам

Азизбек Абдуғофуров -боксчи

WBC Silver камари соҳиби бўлган юртдошимиз ҳам профессионал боксда мағлубиятсиз одимламоқда. Уни жанг аввалида “ААА” деб эълон қилишади.

Aziz-Dmitr (17)

Исроил Мадримов- боксчи

Жаҳон профессионал бокс оламида 2019 йил энг катта шов-шув кўтарган юртдошимиз ҳам ўзига хос таҳаллусга эга. Уни ҳориж матбуотида ҳам "The Dream" яъни "Орзу" деб эътироф этишади.

Исроил

Азамат Нуфтиллаев – ММА жангчиси

Маҳоратли жангчимиз бир қатор муваффақиятларга эришиб келмоқда. У нафақат ММА балки универсал жанг, К-1, умуман олганда жанговар спорт турларининг бир неча туридан яхши натижалар қайд этяпти. Ушбу спортчимиз мухлислар орасида “Аждар” номи билан танилган.

Азамат

Бектемир Мелиқўзиев – боксчи

Туғма истеъдод бўлган бу чармқўлқоп устасининг зарбаларидан АҚШлик мураббийлар ҳам ҳайрон қолган. Ва ўз-ўзидан унга “BEK Bully номи беришган. Яъни,“Безори Бек” дея эътироф этилади. Ўзимизнинг мухлислар орасида эса шунчаки “Бек” номи билан машҳур...

12725107

 Давоми бор...

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар