Ўзбекистонлик шахматчилар Ҳиндистонда

Ҳиндистоннинг Дели шаҳрида жорий йилнинг 4-11 сентябр кунлари шахмат бўйича 6,8,10,12,14,16,18 ва 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Ғарбий Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Мусобақа қатнашчилари стандарт, рапид ва блиц бўйича беллашадилар. Чемпионат 9 турдан иборат бўлиб, назорат вақти 90 дақиқани ташкил қилади(стандарт шахмат). Ҳар бир юришдан сўнг шахматчиларга 30 сониядан вақт қўшиб берилади.

Блиц шахматда эса умумий 3 дақиқа, ҳар бир юришга эса 2 сониядан вақт қўшиб берилади. Мусобақада олтин медални қўлга киритганлар Халқаро гроссмейстр унвонига эга бўлишади.

Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, юртимиз шарафини 11 шахматчи ҳимоя қилмоқда. Улар орасида ФИДЕ тоифасидаги спорт усталари Абдисалимов Абдималик ва Абдруҳмонов Муҳаммадали ҳамда аёллар ўртасида халқаро тоифадаги спорт устаси Абдусатторова Баҳора ҳам бор.