Ўзбекистонлик шахматчилар Белоруссиядаги Жаҳон чемпионатида қатнашади

Жорий йилнинг 16 августида Рапид, Блиц бўйича III Жаҳон чемпионати Беларуссиянинг Минск шаҳрида старт олди. 16-19 август кунларида бўлиб ўтадиган мусобақада 8,10 ва 12 ёшли ўғил қизлар қатнашишмоқда.

Ўзбекистон Шахмат федерациясининг маълумотига кўра, Ўзбекистон номидан Олимова Рукия, Хамдамова Афруза, Озодбек ва Отабек Ойбековлар дона суришмоқда. Олима Руқия ўтган йили Минскда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида блиц йўналишида 8 ёшгача бўлган қизлар орасида кумуш медал соҳибаси, Ҳамдамова Афруза эса блиц йўналишида чемпионликни, рапидда эса иккинчи ўринни олган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги 8,10,12 ёшли ўғил ва қизлар ўртасида Рапид, Блиц бўйича II Жаҳон чемпионатида шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 4 та кумуш медалларни қўлга киритиб, 26 давлат орасида 1-уринни қўлга киритган эди.