Ўзбекистонлик оғир атлетикачига Олимпиада медали берилади

Кеча Халқаро Олимпия қўмитаси ижроия кенгашининг видеоалоқа шаклида бўлиб ўтган йиғилишида “Лондон-2012” Олимпия ўйинларида велоспорт ва оғир атлетика спорт турларидаги натижалар қайта кўриб чиқилди.

Биз учун аҳамиятли жиҳати, оғир атлетика бўйича 105 кг вазн тоифасида Олимпия чемпиони Иван Торохтий допинг туфайли олтин медалдан маҳрум қилинган. Олтин эронлик Наваф Носиршалалга, кумуш поляк Бартоломей Бонкга насиб этди.

Бронза ўзбекистонлик Руслан Нурутдиновга насиб қилиши мумкин эди, аммо 2019 йил май ойида унинг Лондонда ўтказган натижалари бекор бўлди, ўзи дисквалификация қилинди. Дастлабки натижаларга кўра, бешинчи ўринни қўлга киритган яна бир юртдошимиз Иван Ефремов бронза медали соҳибига айланди.

Маълумот учун: Иван Ефремов 1986 йил 9 март куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Оғир атлетика бўйича АҚШнинг Хюстон (2015) ва Анахайм (2017) шаҳарларида ўтказилган жаҳон чемпионатлари совриндори. Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати совриндори.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар