Ўзбекистонлик ММА жангчиси рақибини даҳшатли нокаутга учратди

Кеча, Словакиянинг Братислава шаҳрида XFN турнирида октагонга кўтарилган Исломбек Маҳаммаджонов рақиби Габриэль Будсни 38 сониядаёқ нокаутга учратди. У ММА да икккинчи жангида шу тарзда ажойиб ғалабани қўлга киритди. Юртдошимиз дебютида ҳам ғалаба қозонган эди.  Қуйида ушбу нокаут акс этган видеолавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.