Ўзбекистонлик жангчининг UFCга ўтиш имконияти ошди... Нима учун?

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Зарруҳ Адашев Америка Қўшма Штатларида фаолият олиб бораётганидан хабарингиз бор. У 56.7 кг вазн тоифасида “Bellator” да ўз жангларини ўтказади. Айни вақтда океан ортида бўлиб турган ушбу спортчимиз, бир мунча аввал UFC га ўтиши мумкин эканлиги ва бу борада музокаралар давом этаётганини айтган эди. Биз бу ҳаракатлар қандай якунланганини билиш учун Зарруҳ Адашев билан боғландик.

- Музокаралар қизғин паллага кирганда коронавирус пандемияси сабаб, барча ўзи билан овора бўлиб қолди. Муаммолар кўпайди. Шунинг учун, бу музокаралар ўз якунига етмай тўхтаб қолганди. Куни кеча, менежерим яна бу мавзуга қайтилгани ва тез орада UFCга ўтаманми ёки йўқми, бунга аниқлик киритилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, бу промоушен билан шартнома имзолаш имкониятим юқори. Сабаби, ҳозирга келиб, АҚШга кўплаб жангчилар кела олишмаяпти. Менинг эса, ҳозирда шу ерда эканлигим муҳим роль ўйнаши мумкин экан. Насиб қилса, яқин кунларда янгилик бўлиб қолар... Яна ким билади? Барчаси Яратганнинг измида!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Дилшод Даврлнов
16/05/2020 11:57
Ипот