Ўзбекистонлик жангчининг

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Баҳодир Боқиев Россиянинг "Fight Night" промоушени билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, юртдошимиз 25 декабрь куни Москвада бўлиб ўтиши кўзда тутилган "AMC Fight Night 99” турнирида октагонга кўтарилади.

Биз ушбу шартнома ва бўлажак рақиби ҳақидаги саволлар билан спортчимизга мурожаат қилдик.

Аввало, нуфузли промоушен билан шартнома тузганлигингиз билан табриклаймиз!

Раҳмат!

Биз учун қизиқарли жиҳати сиз GFCда ҳам жанг ўтказаётган эдингиз...?

Саволингизни тушундим. Менежеримни айтиши бўйича, бу промоушенда ҳам ўз жангларимни ўтказаверар эканман.

Бу қай тарзда амалга ошади, ҳар икки ташкилот бунга рухсат берадими?

Бу борада муаммо бўлмайди, деб айтди.

“Fight Night” сизга нечта жанг таклиф қилди. Яъни, шартнома бандларидан нечта жанг ўрин олган?

Тўртта.

бохо1

25 декабрь куни қайси вазн тоифасида - ўта енгилми (56,7-61,2 кг) ёки ярим енгилда (61,2 -65,6 кг)  жанг қиласизми?

Ўта енгил вазн тоифасида октагонга кўтариламан.

Демак, рақиб ҳам аниққа ўхшайди?

Албатта, рақибим қозоғистонлик Ассу Алмабаев (11-2) бўлади.

Сиз яқиндагина жанговар самбо бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритдингиз. Демоқчиманки, ММАдаги жангларингиз самбодаги фаолиятингизга таъсир қилмайдими?

Ижобий томондан таъсир қилиши мумкин. Чунки, ҳар иккиси бир-бирига жуда яқин спорт тури ҳисобланади.

Мусобақлар тақвимини назарда тутгандим. Ҳар икки йўналишдаги мусобақлар бир вақтда бўлиб қолиш эҳтимоли мавжудку?

Эҳтимол, лекин биз вазиятга қараб иш кўрамиз.

Ҳозирча, бермоқчи бўлган саволларимиз шулар эди. Насиб қилса, 25 декабрдаги ғалабангиздан сўнг яна бир қатор саволлар пайдо бўлиши аниқ. Бу борада сизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Эътибор учун миннатдорман. Ғалабалар билан юртдошларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Бохо

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)