Ўзбекистонлик жангчи Россиянинг нуфузли промоушени билан шартнома имзолади

Жорий йил Сербиянинг Нови –Сад шаҳрида бўлиб ўтган самбо бўйича жаҳон чемпионатининг жанговар самбо йўналишида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Баҳодир Боқиев Россиянинг нуфузли ММА промоушени “Fight Night”  билан шартнома имзолади.

Юртдошимиз ушбу промоушендаги дастлабки жангини 25 декабрь куни ўтказадиган бўлди. Баҳодир ММА йўналишида 10 та жанг ўтказган ва уларнинг 7 тасида ғалаба, икки мағлубият ва бир дуранг қайд этган. Баҳодир ўта енгил ҳамда ярим енгил вазн тоифаларида ўз жангларини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Боқиев сўнги жангини 2019 йил 25 декабрда “GFC 23” турнирида ўтказиб, россиялик Сураж Гасановдан устун келганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)