Ўзбекистонлик жангчи фақат нокаут билан ютиш мумкин бўлган ғайритабиий турнирда дебют қилди

Ҳамюртимиз Мансурбек Толипов муайтайнинг профессионал йўналиши бўйича “MAS Fight” турнирида навбатдаги жангини ўтказиши борасида хабар берган эдик. Бугун, Камбоджа мамлакатида ташкил этилган, ушбу ажобтовур турнирда юртдошимиз мезбон Синжага қарши рингга кўтарилди ва дуранг натижага эришди.MAS Fight” нинг ушбу турнири янги ташкил этилган бўлиб, ғайритабиий тарзда ўтказилади. Яъни, бир раунд бўлади холос. Ушбу ягона раунд 9 дақиқа давом этади. Энг қизиғи эса, 9 дақиқа мобайнида нокаутга учратган тарздагина ғалаба қозонишингиз мумкин.Қолган ҳар қандай ҳолатда ҳам дуранг қайд этилади.

Маълумот учун, Мансурбек муайтайнинг профессионал йўналишида 60 та жанг ўтказган, уларнинг 50 тасида ғалаба қозонган бўлса, 10 бора мағлубиятга учраган. Фаолияти мобайнида профи йўналишда жаҳон ва Осиё чемпионлигини қўлга киритган.