Ўзбекистонлик ФИФА ва ОФК ҳаками келишилган ўйинларда иштирок этгани учун футболдан четлатилди

ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси Ўзбекистон Суперлигаси ва Про Лигаси учрашувларида коррупцион ҳолатлар, яъни бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашган футбол ҳакамларини аниқлаш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттирмоқда.

ЎФА Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилишида ФИФА ва ОФК ҳаками Ш.Қосимов бўйича аниқланган ҳолатлар кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎФА расмий веб-сайти орқали маълум қилинди.

Қўмита томонидан Ш.Қосимов ЎФА интизом кодексининг 5.44. бандига асосан бир қатор футбол учрашувларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани учун 3 (уч) йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштириш хусусидаги қарор қабул қилинди.

Мазкур қарор ЎФА томонидан расмий тарзда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ramzis ll
19/01/2021 18:55
Bu kam bir umrga chetlatish kerak edi
solijon bobokulov
19/01/2021 18:27
Unga shuni taklif qilgan yoki majburlaganlarchi? Ruschasiga aytganda Sherzod Qosimov kozyol otpusheniya boptida