Ўзбекистонлик блогер Шоҳжаҳон Эргашевнинг промоутерига ўзига хос таклиф билан чиқди

 Хабарингиз бор, куни кеча бокс борасида ижод қиладиган блогер Жалол Аҳмедов билан ҳамкорликда Twitter тармоғи орқали хорижлик мутахассислар ўртасида сўровнома ўтказган эдик. Сўровнома  ўзбек профессионал боксчилари ичида кимни келажакда супер юлдуз даражасига чиқади, деб ўйлайсиз ҳамда ўзбек ҳаваскор боксчиларидан кимларни алоҳида эътироф этасиз ва кузатиб борасиз? –деган саволдан иборат эди. Бир қатор хорижлик журналистлар, блогерлар, мутахассилар ва мухлислар бу борада ўз мулоҳазаларини билдирганди.  Мазкур мақола чоп этилганидан сўнг, ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашевнинг промоутери Дмитрий Салита ҳам биринчи саволга оид ўз фикрини баён қилган.

У ўзбек профессионал боксчилари орасида кейинги супер юлдуз даражасига Шоҳжаҳон Эргашев чиқади, дея жавоб берган. Ўз ўрнида ўзбекистонлик блогер ҳам унга албатта, Шоҳжаҳоннинг салоҳияти бунга етишини ва тезроқ жиддий рақиблар билан яъни чемпионлик жангларини ташкил қилиб беришга чақирган.

жалол1

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)