Ўзбекистонга қарши муҳим ўйинда саудияликларнинг икки асосий футболчиси майдонга туша олмайди

Хабарингиз бор, бугун миллий терма жамоамиз Жаҳон чемпионати 2-саралаш босқичидан ўрин олган сўнгги ўйинни ўтказади. 8-турнинг марказий ўйини ҳисобланган баҳсда Саудия Арабистони ва Ўзбекистон гуруҳ пешқадами номига ойдинлик киритиш учун курашади.

Ўтган учрашувларда олган сариқ карточкалари сони кўпайиб кетганлиги боис, мазкур қарама-қаршиликни "саҳро лочинлари" етакчилари Салим Ал-Довсари ҳамда Абдуллоҳ Ал-Малки ўтказиб юборади. Айнан Ал-Довсари биринчи даврадаги ўзаро ўйинда дарвозамизга жамоасининг ғалаба голини киритганди. Бироқ яна бир юқори даражадаги футболчиси Абдуллоҳ Отайф майдонга тушиши мумкин.

Шунингдек, биз учун ҳам хушхабар бор. "Насаф" вакили, истеъдодли ярим ҳимоячи Ойбек Бозоровнинг дисквалификация муддати ўз якунига етди ва у бугунги муҳим ўйин қайдномасидан ўрин олиши катта эҳтимол. Ойбек Вадим Абрамов фойдаланиши мумкин бўлган футболчилар қаторида.

ОФК расмий сайти: Саудия Арабистони - Ўзбекистон триллер учун тайёр! (превью)

ЖЧ саралаши. Бугун 3-босқичга йўл олган барча жамоалар номи маълум бўлади!

Бугун Ўзбекистон ҳаёт-мамот ўйинида майдонга тушади!

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Турсун Ғани
15/06/2021 16:50
БИЗ УЧУН ЯҲШИ ЯНГИЛИКЛАР КЎПАЙЯВЕРСИН. САУДИЯДА ЭСА МУАММОЛАР ҚАЛАШИБ КЕТСИН. УЛАРНИ МАҒЛУБИЯТ ҲАМ ГУРУҲДАН 2-БЎЛИБ ОЛИБ ЧИҚАДИ. ШУНИСИГА РОЗИ БЎЛИБ МАЙДОНГА ТУШСИН АРАБЛАР. УЛАР БИЗНИ ТОШКЕНТДА ЮТИШГАНИ, БИЗ ЭСА УЛАРНИ АРРИЁДДА ЮТАМИЗ. НИМА ДЕДИЗЛАР ДУСЛАР.