Ўзбекистонда трансфер бозори 30 июлда ёпилади. Фақатгина

Қатарда фаолият юритаётган ҳамюртимиз Алишер Никимбаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида ОЧЛ-2020 учун муҳим бўлган жиҳат - янги ўйинчиларни рўйхатга олиб борасида тўхталди.

Одатда клублар бундай имкониятга фақат 1/8 финалдан сўнг, Чемпионлар Лигасида узоқ танаффус бўлган пайтда эга бўлишарди. Энди нимчорак ва чорак финал ўйинлари ўртасидаги танаффус жуда қисқа бўлади. Бундан ташқари, сентябрь ойига қадар куз-баҳор тизимига кўра мавсум ўтказиладиган мамлакатлар клублари таркибнинг ярмини йўқотиши мумкин.

Демак, энг реал вариант турнир тикланишидан олдин, яъни сентябргача янги ўйинчиларни рўйхатга олишга рухсат беришдир, - деди Алишер Никимбаев.

"Пахтакор" ОЧЛдаги қолган ўйинларини Тошкентда ўтказмаслиги мумкин

3451554834497

Демак, "Пахтакор" ҳам гуруҳ босқичидан ўтса ва таркибни кучайтиришни хоҳласа сентябргача футболчиларни рўйхатдан ўтказиши мумкин.

Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси аввалдан белгиланганидек ўзгаришсиз қолади ва ушбу жараён 6 июлдан 30 июлгача давом этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)