Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Осиё чемпионатидаги ўйинлари тақвими (Фото)

Бироз аввал, ОФК штаб-квартирасида U-19 Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Унда Темур Кападзе бошчилигидаги терма жамоамиз мусобақа мезбони бўлгани боис А гуруҳидан жой олди.

Ушбу квартетда ҳамюртларимиз Индонезия, Камбоджа ва Эрон билан куч синашади. Дастлабки рақибимиз Эрон, кейин Камбоджа билан беллашамиз. Охирги турда эса терма жамоамизга Индонезия рақиблик қилади.

photo_2020-06-18_13-58-46

Маълумот ўрнида, мазкур қитъа биринчилиги 14-31 октябрь кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Ўйинлар Тошкент, Олмалиқ ва Наманган шаҳарларидаги 4 та стадионда ўтказилиши режалаштирилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)