Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига

Осиё чемпионати саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугундан пойтахтимизда навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини бошлади.

Бош мураббий Отабек Ғуломхўжаев 27 мартга қадар давом этадиган йиғинга "Бунёдкор"нинг тўққиз нафар футболчисини таклиф қилган. Булар – Диёрбек Раҳимқулов, Иброҳим Иброҳимов, Музаффар Олимжонов, Жасур Жалолиддинов, Жасур Холдоров, М.Қодиров, Бўронбек Мирзасалимов, О.Жўрақўзиев ва Х.Убайдуллаев.

Шунингдек, «Бунёдкор» академиясида фаолият юритадиган мураббий Дониёр Усмонов ва шифокор Абдулла Ризбоев ҳам терма жамоа йиғинига таклиф олган.