Ўзбекистон ва Саудия Арабистони термаларининг ўзаро ўйинлари ёхуд биринчи ва охирги ўйинда ғалаба қозонганимиз ҳақида

Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган Саудия Арабистонига қарши ўйин ўтказади. Ушбу беллашувга кўпчилик катта қизиқиш билдирмоқда. Шу боис биз ўйингача жамоаларнинг аввалги тўқнашувлари қандай кечганлиги ҳақида маълум берамиз.

Ўзаро тўқнашувлар

Саудия Арабистони билан ўзаро 10 учрашувнинг 4 тасида вакилларимиз ғалаба қозонишган. 5 ўйинда имконият бой берилган ва битта баҳсда дуранг қайд этилган. Тўплар фарқи: 13-21 рақиб фойдасига.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг саудияликларга қарши баҳслардаги энг йирик ғалабаси 4:1, 3:0. Энг йирик мағлубиятимиз эса 5:0.

Жамоалар бир марта ўртоқлик ўйини ўтказишган ва ўшанда саудияликлар ўз уйларида йирик ҳисобда зафар қучишган.

Ўзаро қарама-қаршиликларнинг биринчиси ва охиргисида ғалаба қозонганмиз. Ўйлаймизки, терма жамоамиз 14 ноябрь куни мазкур ёқимли анъанани давом эттиради.

20150118_uzbekistan-v-saudi-arabia_afcasiancup.com_615x400

1994 йил 3 октябрь. Осиё ўйинлари

Суадия Арабистони U-23 – Ўзбекистон 1:4

2000 йил 20 октябрь. Осиё кубоги

Суадия Арабистони – Ўзбекистон 5:0

2004 йил 22 июль. Осиё кубоги

Ўзбекистон – Саудия Арабистони 1:0

2005 йил 9 февраль. ЖЧ-2006 иккинчи саралаш босқичи

Ўзбекистон – Саудия Арабистони 1:1

2005 йил 8 июнь. ЖЧ-2006 иккинчи саралаш босқичи

Суадия Арабистони – Ўзбекистон 3:0

2007 йил 22 июль. Осиё кубоги

Суадия Арабистони – Ўзбекистон 2:1

2008 йил 26 март. ЖЧ-2010 учинчи саралаш босқичи

Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:0

2008 йил 22 июнь. ЖЧ-2010 учинчи саралаш босқичи

Суадия Арабистони – Ўзбекистон 4:0

2010 йил 9 октябрь. Ўртоқлик ўйини

Суадия Арабистони – Ўзбекистон 4:0

2015 йил 18 январь. Осиё кубоги

Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1