Ўзбекистон U-23 сардори: Жанубий Корея билан ўйин барчасини ҳал қилади

Хабарингиз бор, Таиланднинг 3 та шаҳрида 23 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун гуруҳдаги охирги ўйинда майдонга тушади. Любинко Друлович шогирдларига Жанубий Корея рақиблик қилади. Беллашувда биз бир очко олсак ҳам кейинги босқичга йўл оламиз.

Беллашувдан аввал терма жамоамиз сардори Исломжон Қобилов ОФК расмий сайтига ўз фикрларини билдирди.

- Ғалаба қозонсак, бизда яна имконият пайдо бўлади. Жанубий Корея билан ўйин барчасини ҳал қилади. 

Ўзбекистон тарихида Олимпиада ва жаҳон чемпионати йўлланмаси йўқ. Миллий терма жамоа олдида саралаш ўйинлари бор. Ундан аввал эса Олимпиядага чиқиш учун энг яқини бизнинг терма жамоамиз зиммасига юклатилган. Бу вазифа катта масъулият юклайди, - деди Исломжон Қобилов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Фк сурхон
15/01/2020 13:56
Хаа ислом бошқа силарда бундай имконият бӯлмайди