Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди. Аммо таркибдан дарак йўқ

Бугун Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентдаги "Чиғатой" спорт мажмуасида йиғин бошлади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди (аммо машғулотларга жалб қилинган футболчиларнинг рўйхатини эълон қилинмади). Йиғин давомида Отабек Ғуломхўжаев терма жамоага номзод футболчиларни синовдан ўтказиб олади. Ўқув-машғулот йиғини давомида бир қатор назорат ўйинлари ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Жумладан, Ўзбекистон U-18 терма жамоаси йиғин доирасида "Локомотив" U-21, "Бунёдкор" клуби, шунингдек, Про-лига вакиллари "Янгиер" ва "Рубин"га қарши назорат ўйинлари ўтказиши белгилаб қўйилган.

Йиғин 28 март кунига қадар давом этади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига "Бунёдкор"дан 9 футболчи жалб этилди