Ўзбекистон U-16 термаси Қозоғистон футбол академияси жамоасига қарши 2 ўйинда дуранг ва мағлубият қайд этди
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси шу йилнинг 14-22 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашида иштирок этади. 
 
Мана шу мусобақага тайёргарлик олиб бориш мақсадида Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин ўтказаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Йиғин давомида терма жамоамиз Чимкент шаҳрида Қозоғистон футбол академияси жамоасига қарши иккита назорат учрашуви ўтказишди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ўйинларнинг биринчисида ҳисоб очилмаган бўлсак, кейинги назорат учрашувида Азамат Абдураимов шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. 
 
Мураббийлар штаби мазкур ўйинлар давомида терма жамоа асосини шакллантириб, футболчиларнинг жисмоний ва функционал имкониятларини яна бир бор синовдан ўтказиб олишмоқда.