Ўзбекистон U-16 терма жамоаси назорат ўйинида дуранг қайд этди

Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Терма жамоа аъзолари "Чиғатой" спорт базасида машғулотлар олиб боришмоқда. Йиғин давомида мураббийлар штаби терма жамоага номзод бир қатор футболчиларни синовдан ўтказиб олишмоқда. Шу билан бирга футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини яхшилаш борасида ҳам иш олиб бориляпти.

Йиғин доирасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси иккита назорат учрашуви ўтказгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Қаршининг "Насаф" ёшлар жамоасига қарши кечган ўйин 3:3 ҳисобида дуранг билан якунига етган бўлса, "Локомотив" жамоасининг 2003 йилда туғилган тарбияланувчиларига қарши кечган ўртоқлик ўйини 3:1 ҳисобида Азамат Абдураимов шогирдларининг ғалабаси билан якунига етди. Кеча Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Спартак" жамоасига қарши назорат ўйини ўтказди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги йиғин 24 апрелга қадар давом этади.