Ўзбекистон терма жамоаси сафида коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилди

Хабарингиз бор, кеча 3 августдан бошлаб Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахтда ўқув-машғулот йиғинини бошлади.

Бизга етиб келган маълумотларга қараганда, йиғинга жалб этилган футболчилар орасида коронавирус инфекцияси юқтириб олган футболчилар аниқланган. Булар Ислом Кенжабоев, Қувондиқ Рўзиев, Ойбек Рустамов, Искандар Шойқулов ва Ботирали Эргашевдир.

Ҳозирча Ўзбекистон футбол ассоциацияси юқоридаги ҳолат юзасидан расмий баёнот бергани йўқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)