Ўзбекистон терма жамоаси Иорданияда 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
Ads

Жорий йилнинг ноябрь ойида U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари ўтказилади. Айни пайтда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган саралаш баҳсларига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси тайёргарлик доирасида бир қатор мусобақа ва ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда.

Сентябрь ойида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади. Вакилларимиз 13-18 сентябрь оралиғида Иорданияда машғулотлар олиб боришади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди. Мазкур ўқув-машғулот йиғини доирасида Иордания ёшлар терма жамоасига қарши 2 марта баҳс юритилиши кўзда тутилган. Дастлабки учрашув 15 сентябрь куни бўлиб ўтса, иккинчи ўртоқлик ўйини 17 сентябрь куни ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
19/08/2019 18:57
Мураббийди алмаштиринглар ундан кура
Абдусамат Жураев
19/08/2019 18:01
Гап йук лекин сарловхага Узб терма деса хамма кирадида а?? Еш болаларку эх