Ўзбекистон Суперлигаси қачондан давом эттирилиши маълум?!

16 мартдан коронавирус пандемияси сабаб футбол мусобақалари тўхтатилганди. 

Республика махсус комиссиясининг жорий йил 29 майдаги 26-сонли йиғилиш баёнига асосан профессионал футбол клубларига ўз ўқув-машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашига ҳамда жорий йил 5 июнь кунидан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси чемпионатларини давом эттирилишига расман рухсат берилди. Бунда футбол учрашувлари томошабинлар иштирокисиз ўтказилиши белгиланди.

ПФЛ чемпионатни давом эттирилишидан олдин футболчилар ўз спорт формаларини тиклаши учун бир неча кун керак эканлигидан келиб чиқиб, Суперлига айнан қайси санадан давом эттирилиши бўйича алоҳида маълумот беришини маълум қилди.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, машғулотларга рухсат берилган санадан 14 кун ўтиб, Суперлига старт олиши мумкин. Айнан шу давр мобайнида футболчилар шуғулланишади ва 3-тур ўйинларидан сўнг тўхтатилган чемпионатимиз 13 июндан давом эттирилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)