Ўзбекистон Саудиянинг сериясига чек қўйиши лозим!

Жаҳон чемпионати 2-саралаш босқичининг 8-турида Саудия Арабистони ва Ўзбекистон терма жамоалари ўзаро кураш олиб боради. 

Мазкур тўқнашувда икки томондан бирининг серияси якунланиши мумкин. Яъни, бугун "оқ бўрилар" ғалаба қозонган тақдирда, рақибнинг 7 ўйинлик мағлубиятсиз серияси ўз якунига етади. Эрве Ренар шогирдлари 2-саралаш босқичида ҳали имкониятни бой бермаган: 5 ғалаба ва 2 дуранг. Шунингдек, сўнгги 3 ўйиндан бери ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб келмоқда.

Вадим Абрамов шогирдлари эса, ушбу босқич давомида бирор марта дуранг қайд этмади. 5 ўйинда ғалаба қозонган вакилларимиз Саудия ва Фаластинга имкониятни бой берган. "Саҳро лочинлари"га қарши иккинчи ўйинимиз бугун, Тошкент вақти билан 23:00 да старт олади.

Саудия Арабистони - Ўзбекистон: Ҳал қилувчи ўйинни ЖОНЛИ ЭФИРда томоша қилинг!

ОФК расмий сайти: Саудия Арабистони - Ўзбекистон триллер учун тайёр! (превью)

Ўзбекистонга қарши муҳим ўйинда саудияликларнинг икки асосий футболчиси майдонга туша олмайди

ЖЧ саралаши. Бугун 3-босқичга йўл олган барча жамоалар номи маълум бўлади!

Бугун Ўзбекистон ҳаёт-мамот ўйинида майдонга тушади!

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Турсун Ғани
15/06/2021 16:44
БУГУН САУДИЯНИ МАҒЛУБИЯТСИЗ СЕРЯСИ БАРҲАМ ТОПАДИ, ИНШООЛЛОҲ. ЎЗБЕКИСТОННИ ҒАЛАБАЛИ СЕРЯСИ ДАВОМ ЭТАЖАК. ВАҚТ ОЗ ҚОЛДИ ДЎСТЛАР.