Ўзбекистон ОТЖ футболчиси Ойбек Бозоров номинант бўлган ОФКнинг энг чиройли голи аниқланди. Унга кўра...

Хабарингиз бор, 8-26 январь кунлари Таиландда 23 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилди. Қитъа биринчилигида бир-биридан чиройли голлар урилди.

ОФК чемпионатнинг энг чиройли голини аниқлаш учун сўровнома ўтказди. Номзодлар орасида Ойбек Бозоровнинг БАА дарвозасига киритган голи ҳам бор эди.

Сўровнома бугун якунланди. Унга кўра Саудия Арабистони олимпия терма жамоаси футболчиси Ферас Албриканнинг Сурияга урган голи биринчи ўринни эгаллади. Ҳужумчи 40 % овоз тўплади.

Иккинчи ўринда эса Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоровнинг БАА дарвозасига киритган голи жой олди. Ҳамюртимиз 37 фоиз овоз жамғарди. Кучли учликни 13 % овоз билан таиландлик Супачок Сарачатнинг голи эгаллади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)