Ўзбекистон Осиё кубоги мезбонлиги учун номзодлар қаторига киритилди!

Юртимизда "Осиё кубоги-2027" мусобақаси ўтказилиши мумкин. Сабаби Ўзбекистон чемпионатни ўтказишга даъвогарлар қаторига киритилди. Бу ҳақда ОФК расмий сайтида хабар берилди.

Бугун қитъа миқёсидаги нуфусли турнирни қабул қилиш учун 5 та номзод давлат рўйхати эълон қилинди. Булар: Ҳиндистон, Эрон, Қатар, Саудия Арабистони ва Ўзбекистон.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 14-31 октябрь кунлари мамлакатимиз ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)