Ўзбекистон Осиё чемпионатига мезбонлик қилади
Ads

Ўзбекистонлик футбол мухлислари учун ажойиб янгилик – мамлакатимиз келаси йили бўлиб ўтадиган 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги қитъа чемпионати финал босқичига мезбонлик қилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугун Куала Лумпурда ОФК Мусобақалар қўмитасининг илк йиғилиш ўтказилди ва унда U-19 Осиё чемпионати баҳсларини қабул қилиш учун ариза берган мамлакатлар ичида Ўзбекистон номзоди маъқулланди. Шу тариқа, мамлакатимиз ўз тарихида илк бор мазкур ёш тоифасидаги қитъа чемпионатига мезбонлик қиладиган бўлди.

Қайд этиш жоиз, U-19 Осиё чемпионати-2020 баҳслари тақвимга кўра, келаси йилнинг 14-31 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Низомтой Эргашев
17/09/2019 18:00
МТЖ микан дебман.нима булди 2027
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
17/09/2019 17:34
Uzi. shu bolalar bilan. Jahon chempionatka tayorlanish kerak. 6 yil keyin hammasi. etilib. ayni fudbol uynaydigan yoshka tularkan. keyingi hozirdan. puhta tayorlanish kerak.
Sherbek Osginov
17/09/2019 16:15
Biz uchun yana bir imkonyat