Ўзбекистон МТЖ Сингапурни сафарда мағлубиятга учратди

Бугун ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи 4-туридан ўрин олган Сингапур - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.

Беллашувда дастлаб Одил Аҳмедов жарима зарбасидан ҳисобни очди. Кейинроқ рақибнинг бўйдор ҳужумчиси дарвозани боши билан ишғол этди.

Иккинчи таймда Элдор Шомуродов дубл қайд этиб, терма жамоамизга ғалаба келтирувчи голлар муаллифига айланди.

Шу тариқа, Вадим Абрамов шогирдлари қийин кечган беллашувда муҳим 3 очкони қўлга киритди. 

Сингапур - Ўзбекистон 1:3

Голлар: Иксан Фанди 45 - Одил Аҳмедов 15, Элдор Шомуродов 51, 90+2 

Сингапур - Ўзбекистон учрашувини SPORTS.uz сайтида ЖОНЛИ ЭФИРда томоша қилинг. Видеотрансляция

  • 90+4'

    Бўлди, учрашув якунланди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сингапурда ғалаба қозонди ва ҳозирча турнир жадвалида пешқадамга айланди. Гуруҳимиздаги иккинчи ўйинда ҳали ҳисоб очилмади.

  • 90+3'

    Достонбек Ҳамдамов ўрнига Игорь Сергеев майдонга тушди

  • 90+2'

    Гооооооооооооооооооолллллллллллллл Элдор Шомуродов рақиб дарвозабонини ҳам алдаб ўтиб, бўш дарвозага бу гал гол урди. Қойилл

  • 90+1'

    Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди

  • 90'

    Ўйин сўнггида мезбонлар босим қилишмоқда. 

  • 89'

    Одил Аҳмедов анча куч сирфлади. Шу боис оёқларининг томири тортишиб қолди ва майдонга ётиб олди. Ўйинда тўхталиш 

  • 87'

    Ҳозирги пайтга келиб жамоалар навбати билан олдинга ўтишмоқда. Аммо икки томоннинг ҳам уринишидан ҳозирча наф чиқмаяпти

  • 84'

    Сингапурнинг чап қанотдаги футболчиси 17 метрлар узоқликдан ерлатиб зарба берди. Суюнов ўз ўрнида

  • 81'

    Майдон марказида Одил Аҳмедовга нисбатан қўполлик ишлатишди. Аҳмедов бироз жароҳат олгандек. Лекин ҳаммаси яхши

  • 76'

    Сингапурликлар жарима майдони яқинида стандарт вазиятига эга бўлишганди. Бироқ улар бундан фойдалана олишмади

  • 69'

    Жалолиддин Машарипов ўрнига Сардор Мирзаев майдонга тушди

  • 68'

    Элдор Шомуродов яна бир вазиятни кўкка совурди. У тепган тўп устунга тегиб қайтди

  • 63'

    Айни пайтга келиб ўйиндаги устунлик тўлалигича ҳамюртларимиз томонида

  • 57'

    Жалолиддин Машарипов рақибга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди

  • 53'

    Элдор Шомуродов қарши ҳужумда ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва бирга-бир вазиятдан бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади 

  • 52'

    Отабек Шукуров ўрнига Икром Алибоев майдонга тушди

  • 51'

    Гооооооооооооооооооооооооолллллллл. Элдор Шомуродов қанотдан оширилган тўпни боши билан тўрга жойлаб қўйди. Яшавор Элдор!!!

  • 50'

    Жалолиддин Машарипов стандартдан тўпни жарима майдонига оширди. У узатган тўпни посбон эгаллаб олди

  • 47'

    Рақиб анча фаол тарзда иккинчи бўлимни бошлади. Улар асосан бизнинг жарима майдонимиз атрофида ҳаракат қилишмоқда. 

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди. Терма жамоамизга омад тилаб қоламиз!!!

  • 45+1'

    Тайм охирида рақибнинг бўйдор ҳужумчиси ҳимоячимиздан баланд сакраб боши билан дарвозани ишғол этди

  • 45'

    Биринчи таймга бир дақиқа қўшиб берилди

  • 40'

    Достонбек Ҳамдамов жуда ҳам қулай вазиятда боши билан зарба берди. Бироқ унинг ҳам уриниши Шомуродовники каби ноаниқ

  • 36'

    Фарруҳ Сайфиев чап қанотдан жарима майдонига кириб борди ва ўзи дарвоза томон зарба берди. Рақиб посбони ўз ўрнида

  • 35'

    Қанотдан Ҳожиакбар Алижонов кўтардан тўпни Элдор Шомуродов боши билан дарвозага йўллади. Аммо ноаниқ

  • 31'

    Муҳаммад Шавал катта тезликда кетаётган Санжар Қодирқуловни йиқитди. Натижада огоҳлантирилди

  • 29'

    Сингапур қарши ҳужумда яхши имкониятга эга бўлди. Аммо Ислом Тўхтахўжаев ва Фарруҳ Сайфиев рақибнинг ҳужумини тўхтатди 

  • 25'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Аввалги учрашувда ҳам биринчи голни урганимиздан сўнг бироз темпни пасайтиргандик. Лекин бу узоққа чўзилмаганди ва яна дарвозани ишғол этгандик. 

  • 19'

    Сингапур голга жавоб беришга интилмоқда. Бироқ уларнинг уринишлари якунланмай қолмоқда. Ўйин охиригача шундай бўлсин

  • 15'

    Гооооооооооооооооооооооооооооооооооооооллллллллллл. Одил Аҳмедов стандартдан тўпни дарвозага йўллади. Қойил. Одил Аҳмедовнинг голи бу гал аниқ инобатга олинади. 

  • 15'

    Санжар Қодирқулов жарима майдонига яқинлашганда рақиб ҳимоячиси йиқитди. Жарима зарбаси кўрамиз.

  • *'

    Сингапур у даражада кучсиз жамоага ўхшамаяпти. Улар ҳам бизга тенгма-тенг қаршилик кўрсатишмоқда ҳозирча, албатта. Аммо биз футболчиларимизга ишонамиз. Бу жамоани ҳам Яманни мағлуб этгандек йирик ҳисобда таслим этамиз. 

  • 10'

    Энди мезбонлар ҳам ҳужумимизга муносиб жавоб беришди. Элдор Суюнов рақибнинг аниқ ва кучли зарбасини бартараф этди

  • 8'

    Элдор Шомуродов чап қанотдан жарима майдонига яқинлашиб келди ва шериши Жалолиддин Машариповга тўпни етказиб берди. Машарипов тепган тўпни дарвозабон қайтариб юборди. Жуда ҳам ҳавфли фазият вакилларимиз томонидан содир этилди.

  • 4'

    Сингапур ўйиндаги илк ҳавфли вазиятни яратганди. Аммо уларнинг ҳужуми каби бизда ҳам шундай ҳолат кузатилди. 2 жамоанинг уриниши ҳам якунланмай қолди. 

  • 2'

    Терма жамоамиз сафида Яманга қарши ўйин билан солиштирганда битта ўзгариш бор. У ҳам бўлса Одил Аҳмедов. Терма жамоамиз сардори бу гал асосий таркибдан ўрин олди. У Жамшид Искандеровнинг ўрнини эгаллади

  • 1'

    Ўйин бошланди!!!
    Сингапур - Ўзбекистон 0:0

  • *'

    Футболчилар майдонга тушиб келишди. Барча дуода эканлиги аниқ. Шундай экан, Ўзбекистон миллий терма жамоамиздан ғалаба кутиб қоламиз

  • *'

    Айни пайтда терма жамоамиз машғулотларни якунлаб, кийим алмаштириш хонасига йўл олишди.

  • *'

    Бугун Вадим Абрамов Тошкентда Яманга қарши ўйин ва ҳисобни такрорлаш учун шогирдларини майдонга олиб тушади 

  • *'

    Ассалому алайкум қайдрли футбол мухлислари. Бугун хабарингиз бор, ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи 4-туридан ўрин олган биз учун Сингапурга қарши муҳим беллашув ўтказилади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
15/10/2019 17:13
Шархловчилар жонга тегди булар бошқа шархламасин зайбал билиат
&
Дилмурод
15/10/2019 19:16
Шархловчиликни йигиштириб маслахатчи мураббийга айланди бу икки шовоз.
Nuriddinov Jakhangir
15/10/2019 21:12
Nima gap Surxon Turon fk yunayted, termani oyinlarini korvosmi?
&
Surxon turon
15/10/2019 21:29
Ғирд далба екан иккову
&
Surxon turon
15/10/2019 21:30
Нимейди
&
Surxon turon
15/10/2019 21:35
Ниа еди кӯрмайинма
Nuriddinov Jakhangir
15/10/2019 21:40
Mazzami yutsa
Дилшод Даврлнов
15/10/2019 18:47
Олга шункорлар буларканку маладес
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
15/10/2019 18:54
бўларкану шунақа ютса
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
15/10/2019 18:54
элдор ёрворди
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
15/10/2019 18:53
ғалаба муборак
Murod Panjiev
15/10/2019 17:36
Тухтахужаевни хам йукотиш керак умуман кераги йук
&
Surxon turon
15/10/2019 19:08
Машарипов вапши ӯйнаёлмай қопти
Murod Panjiev
15/10/2019 19:17
Юлдузлик касалига учраган у уни хам йукотиш керак
Илхом Anvarov
15/10/2019 16:31
Олга Узбекистон!