Ўзбекистон МТЖ Ироққа нега ютқазди? Асосий муаммоларимиз нималарда кўринмоқда?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ироқ билан баҳсда мағлубиятга учрагани боис кўплаб танқидларга учрамоқда. Ғалабадаги мақтовлар ўзимизники бўлганидек, мағлубиятдан кейинги танқидларни ҳам тўғри қабул қилиш ҳақиқий профессионалларнинг иши.

Биз ҳозир термани танқид қилиш эмас, балки учрашувдаги камчиликларимизни таҳлил қиламиз.

Вадим Абрамовдан Ироққа қарши баҳсда ёшларга эътибор қаратишини кутгандим, шахсан ўзим. Чунки мураббий Намангандаги беллашувда жамоанинг деярли асосий таркибини кўздан кечириб олганди. Шундан келиб чиқиб, ўйин амалиёти камроқ футболчиларнинг майдонга тушишини тахмин қилгандим. Лекин ундай бўлмади. Етакчилар бошланғич таркибдан ўрин олди. Нега бошқалар эмас? Авваллари Вадим Карленович бошқача йўл тутарди. Яъни ўртоқлик учрашувларида йиғинга янги чақирилган ёки умуман кутилмаган номларни синаб кўрарди. Бу гал эса...

Ироқ терма жамоаси Тошкентда илк бор шундай натижага эришди

IMG_9415

Рақиб тактик ўйин намойиш этди. Ўйинга мослашиб олгач ўзини эркин тутди. Футболчилар комбинациялар орқали термамизнинг кучли прессингидан чиқишни уддалади. Қарши ҳужумга таянган ироқликлар мақсадларига эришди. Ироқнинг захираси иш берди. Бизда эса акси. Марказдан ёриб кирадиган одам топилмади. Натижада қанотлардан тўп оширилаверди. Бироқ узақмалар манзилига етиб бормади. 

Терманинг дарвоза ва марказий ҳимоясидан хавфсираган Абрамовнинг қўрқуви ўринли бўлиб чиқди. Очиғи, нега Ўткир Юсупов йиғинларга жалб этилмаётганига ҳайронман. У бир неча йилдан бери яхши формади ва бир хил темпда ўзини ушлаб турибди. Ҳимояга эса бирор бир фикр билдиришга ожизмиз. Тажрибали дея айтадиган футболчиларимиз ҳозирги кунда бу чизиқларга муносиб эмасдек. Уларнинг ёши ўтиб бормоқда. Анзур Исмоилов катта ўйинларни кўрган, ҳимояни бошқара оладиган футболчи. Бироқ тезлик ҳақида гап кетганда, унинг ўрнига бошқа вариант қидиришга тушамиз. Гана Б билан баҳсда ҳам бу яққол билинди. Ислом Тўхтахўжаев ва ўзи асли ярим ҳимоячи, бироқ охирги пайтларда ҳимояда ҳаракат қилаётган Азим Аҳмедов ҳам қарши ҳужумга дош бера олмаяпти. Тезкор ҳужумчи улардан ўтиб кетмоқда. Россиялик Игорь Голбан термага чақирилаётганди. Бироқ у бу йиғинга жалб этилмади. Бошқаларни синовдан ўтказишни мақсад қилган кўринади Вадим Карленович. Умуман олганда, ҳимоямизга ёшроқ ва тезкорроқ футболчи жуда зарур! Унинг олдига майли тажрибали ҳимоячи турсин. Чунки ўша катта футболчи ёш шеригига ўргатади ва қарши ҳужумларда унга суянади. Ислом Қобилов бор. Бироқ у ҳам тезкорликда мақтана олмайди.

9731570729878

Ҳар доим ярим ҳимоямиз энг кучли саналган. Аммо ўша номлар ичидан мунтазам тарзда рақиб посбонини таҳликада ушлаб турадиган, яъни зарбалар берадиган футболчимиз йўқ. Гана Гнинг 18-рақамдаги ёш футболчиси ёдингиздами? Ўша “болакай”га тўп келиб тушиши билан дарвозамизга узоқда бўладими ёки яқинда тинмай зарбалар берди. Тўғри, ўша куни дарвозабонимиз ишончсиз ҳаракат қилгани боис рақиб зарбалар бергандир. Бироқ бизнинг термамизда ҳам шундай аниқ ва мунтазам тарзда кучли зарба берадиган футболчи йўқ. Бизникилар эса зарба беришга қўрқадигандек, таассурот қолдиради.

Мухлислар анчадан бери сўраётган Сардор Рашидов йиғинга жалб этилди ва асосий таркибга киритилди. Гувоҳи бўлдингизки, Рашидовнинг айни пайтдаги ҳолати терма жамоага тормас экан.

IMG_8588

Машарипов мухлислар қаршисида ўзини яхши ҳис қилади. У техникасини ишга солади. Лекин тўпни ўзида кўп ушлаб қолиши, қанотларда, стандарт вазиятларида жамоадошларига етказиб бера олмаслиги панд бермоқда.

Элдор Шомуродовнинг вазиятлардан фойдалана олмаяпти. Унга қандайдир аниқлик етишмаятгандек. “Женоа”да ҳам бир маромда ўйнай олмаётган ҳужумчимизнинг ҳолати Ўзбекистоннинг муҳим ўйинлари олдидан ҳавотиримизни оширди.

IMG_9486

Одил Аҳмедовнинг йўқлиги сезилди. Термада лидер кўринмади. Сардоримиз жамоани руҳлантирарди. Жамоадошларини тушкун кайфиятдан чиқаришга интиларди. Шерикларига майдонда куч берарди. Шу нарса кўриндики, Одил Аҳмедов ҳали ҳам термада катта фигура вазиясини бажарар экан!

9861573304087

Кўриб турганинзигдек, терма жамоамизнинг барча чизиқларида муаммолар юзага келган. Футболчиларимизнинг кўзида олов кўринмаяпти. Баландпарвоз гап туюлса ҳам айтаман, ватанпарварлик руҳи етишмаяпти. Ироқни кўринг. Ҳар бир вазият учун курашмоқда. Прессинг бошқа, курашиш бошқа. Нотинч юрт вакили бизни ўз уйимизда ютиб кетяпти.

Вадим Абрамов сўзга уста мураббий. Ҳар қандай саволга усталик билан жавоб қайтаради, вазиятдан чиқиб кетади. Ироққа қарши беллашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Карленович тактик жиҳатдан ютқизганини, аммо барчаси июн ойида кўришимизни таъкидлади. Ўйлаймизки, терма жамоамиз устози ёзгача муаммоларга ечиб топиб, гапининг устидан чиқади ва жаҳон чемпионати саралашининг кейинги босқичига йўл оламиз. Бу борада футболчилар ва мураббийларга куч-қувват тилаймиз!

6051573742013

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Rustamov Dilmurod
30/03/2021 05:04
Bizning futbolimiz kamchiligi terma jamoa vakili yo qarshida yo Toshkent jamoalaridan bulishi kerak qachon sugʻdiyona mashʼal Andijondan milliy termada oʻynaganini kurgansiz xatto sharhlovchilardan bu muammo borfutbolchi Toshkentda oʻynasa AZIMJON viloyatga oʻtishi bilan azimga. Aylanadi qoladi albatta ismni shartli ravishda qoʻlladim ABRAMOBNIXAM aybi yoʻq uxam nima qilsin super liga jamoalari murabbiylari yu koravullari oldindan chempion kim bulishini anip bilishsa yana nima emish TOSHKENT Namangandan qolishmadi emish mana muammo qayerda Xammamiz OʻZBEKISTONLIKMIZ axir bu MILLIYjamoaga muxlislik qilish Xam farzimiz Xam qarzimiz
&
Турсун Ғани
30/03/2021 23:57
Ким билади Ёшлар ўртасида ЖЧ да қатнашиб чорак финалгача етиб борган порлаган футболчилар Жиззаҳлик Аббос Маҳситалиев ва Темур Ҳакимов сингари футболчилар қайрда ўйнаяпти нега кўринмайди шу футболчилар ҳозир айни порлаган кучга тўлган вақтлари бўлиши керак эди. Улар Пол Погбага қарши ўйнаган. Нега йўқалиб қолди. Ким бунга сабабчи уларнинг ўзларими йоки бизнинг Жамиятми нима деб ўйлайсилар. Ўша таркибдан кимлар қолди ва термага кимлар ўйнаяпти. Журналистлар шулар ҳақида йозинглар. Мақола кутиб қоламиз сизлардан. Мен уларнинг ўша ўйинларини соғиндим. Улар иқтидорли эдилар. Қани улар қайси жамоада ёки алкаш бўлиб кетишдими. Бизда иқтидорларни йўқотиш шунчалик осонми. Аҳмад Убайдуллаев Дилшод Нуралиевлар иқтидорли мураббийлар эди. Киенги йошларни қанақа савияси паст мураббийлар олди натижалар ва иқтидорлар умуман чиқмай қолди оҳирги вақтларда. Иқтидори борларга имкон бериш керак , яҳши ишлаган мураббийларни қўллаб қуватлаш керак.Бизда иқтидорлар жуда кўп эди. Ҳозир қани ўшалар. Кунимиз Тўпни рақибга узатадиган Фарруҳ Сайфиевларга қолдими.
&
Турсун Ғани
30/03/2021 23:04
Расмий ўйинларда ғалабаларни қозониб ЖЧ га чиқсак бу мағлубият бизга сабоқ, мактаб вазифасини бажарган бўлади. Нималар ёзияпман ўзи. Балки Нестеровни жамоага қайтарган мақулдир. Тажриба катта, Одил Ахмед ва Анзур бўлганида Ютқизмасмидик Ироққа балкам...
&
Ободон
30/03/2021 14:33
Абрамов июнгача котокни хам уддалай олмаган бундан кейин хам уддалай ололмайди
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
30/03/2021 09:55
Qanday safiyasi pas jurnalist yozgan. fudbol sahal bulsa ham tushungan odam yuqmi saytka. Darvozabon zur utirdiki. qanaqasiga hato qildi. kur ham kurib turibti. tup sakrab sakrab kelapti darvozabonni chalgitadi. keyin himoyachila tup tepilgan vaqt. reyaksiyasi pas bulsa nima qilish kerak. Masharipov zur uynadiki. nichta mament qilib berdi. Rashidov tupni qizgonmaganiga bitta gol urib olganimizga. uyin boshqacha bulardiki. keyin Himoyaga Uzbekistonga Husniddin N1. Hozirgi kunga shu MTJ chaqirish kerak kuzi kur murabbiy bulsa ham. Husniddinni statistikasi uyindaki jihatlari bilmaydimi. keyin Otabek Shukurov tupni kup ushlap qoladi vaqtiga pas bermaydi. Akmal Mazgavoy borki urtaga kutilmagan paslari hamma jihati bor. Tugri Aziz bulsa zur edi lekin Jarahoti pand berdi. Urtaga. Zamina kech buldi bulmasa uyinni legiropka qiladigan urta uzi. himoyaga esa chaqirilganlarni berontasi uyinchi emaski. Islom ham Azim ham. Nasafka qarshi uyinlari kurganmiz shunchaki kuchukcha qilib tashlagan tezkor uyinchila. Qisqasi Murabbiy hatosi bu.
Rustamov Dilmurod
30/03/2021 04:51
Bizning futbolimiz kamchiligi terma jamoa vakili yo qarshida yo Toshkent jamoalaridan bulishi kerak qachon sugʻdiyona mashʼal Andijondan milliy termada oʻynaganini xatti sharhlovchilardan Xamraev bu muammo bir futbolchi Toshkentda oʻynasa AZIMJON viloyatga oʻtishi bilan azimga. Aylanadi qiladi albatta ismni shartli ravishda qoʻlladim ABRAMOBNIXAM aybi yoʻq uxam nima qilsin super liga jamoalari murabbiylari koravullari oldindan chempion kim bulishini anip bilishsa
Durbek Hakimov
30/03/2021 02:43
Savol keyingi bosqichga chiqish emas, jahon chempionatiga chiqish haqida bulishi kerak.

Минбар

Барча блоглар