Ўзбекистон МТЖ Фаластинга қарши учрашувда қайси рангдаги либосда ўйнаши маълум

Биласиз, эртадан бошлаб Осиё яшил майдонларида Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари старт олади.

“D” гуруҳи 1-тур учрашувлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Фаластин билан баҳс юритади.

Бугун мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди. Унда учрашувнинг барча ташкилий жиҳатлари муҳокама этилди. Қолаверса, жамоалар эртанги баҳсни қандай либосларда ўтказишларига ойдинлик киритилди. Унга кўра, эртага Фаластин терма жамоаси қизил рангдаги формада майдонга чиқади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса оқ рангдаги спорт либосларида ҳаракат қилади. Бош жамоамиз дарвозабони эгнида эса яшил рангли форма бўлади.

photo_2019-09-04_15-32-51

Таъкидлаш жоиз, мазкур учрашув эртага, 5 сентябрь куни Ал-Рам шаҳридаги Фаластин терма жамоасининг уй ўйинларини ўтказадиган “Фаисал Ал-Ҳуссеини” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақтимиз билан соат 19:00да бошланади.