Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ аъзоси

Ўтган мавсум Тошкентнинг "Локомотив" клубини ҳимоя қилган Даврон Ҳошимов фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ аъзоси Даврон Ҳошимов яна "Навбаҳор"га қайтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Манбанинг маълум қилишича, футболчи "лочинлар" билан 1,5 йиллик шартнома имзолади.

Ҳимоячи 2018 йили ҳам наманганликлар шарафини ҳимоя қилганди. 2019 йилнинг январидан эса "темирйўлчилар" сафига қўшилганди. 

photo_2020-08-10_16-28-30

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)