Ўзбекистон миллий терма жамоасида Вадим Абрамов ўрнини бошқа мураббий эгаллайдими? Даврон Файзиевдан расмий жавоб!

Интернетда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ўрнига бошқа мутахассис келиши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалди. Ушбу маълумотлар асоссиз эканлиги ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.

Бу ёлғон маълумот, умуман ундай режа, тахмин ва ҳатто гап очилгани йўқ. Вадим Абрамов терма жамоа бош мураббийи сифатида ишини давом эттиради. Буни шахсан ўз номимдан ва ЎФА номидан тасдиқлашим мумкин.

Фақат аниқ маълумотларга ишонинг, текширилмаган информацияга чалғиманг, - дея ёзиб қолдирди Даврон Файзиев.

Тармоқларда Абрамов ўрнини айни пайтда Тожикистон терма жамоасини бошқараётган Усмон Тошев эгаллаши мумкинлиги тўғрисида эҳтимолдан анча узоқда бўлган хабар тарқалганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
jaxongir1979 fc NASAF
05/06/2020 15:09
Шаба ўқисин бу мақолани