Ўзбекистон миллий терма жамоаси Беларусь билан ўйин ўтказади

Хабарингиз бор, Жаҳон чемпионати-2022 саралаши иккинчи босқичи “D” гуруҳида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 та учрашувдан сўнг 9 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг 1-поғонасини эгаллаб турибди.

2020 йилда бош жамоамизни мазкур саралаш босқичи доирасидаги 3 та жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Навбатдаги учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари 31 март куни Яман меҳмони бўлишади.

Ушбу учрашувга жиддий тайёргарлик олиб бориш мақсадида терма жамоамиз феврал ойида БААда йиғин ўтказади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Мазкур йиғин доирасида Беларусь терма жамоаси билан учрашув ўтказиш режалаштирилган. Ўйин 23 феврал куни Дубайда ташкил этилиши кутилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
07/12/2019 17:56
Buyam atmen bumasa buldi

Минбар

Барча блоглар