Ўзбекистон кубоги. “Севинч” иккинчи финалчи

Қаршининг “Севинч” клуби ўз майдонида Тошкентнинг “Локомотив-W” жамоасини қабул қилди ва рақиб дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритди.

Шу тариқа, қаршиликлар Ўзбекистон кубоги финалига йўл олишди. Владислав Хан шогирдлари ҳал қилучи баҳсда Тошкентнинг “Бунёдкор-W” клубига қарши майдонга тушишади.

Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон кубоги / Ярим финал

СЕВИНЧ – ЛОКОМОТИВ-W 4:0

Қарши. “Геолог” стадиони. 63 томошабин

Ҳакамлар: Кристина Борисова, Кристина Середа, Александра Кончикова, Маржона Раҳматқулова

Назоратчи: Андрей Клепиков

Комиссар: Юлия Панина

Голлар: Мафтуна Панжиева, 4 (1:0), Мафтуна Шоимова, 66 пенальтидан (2:0), Малика Бурхонова, 82 (3:0), Шаҳноза Қурбонова, 90+2 (4:0)

“Севинч”: Ангелина Полушкевич, Ўғилой Қўчқорова, Мафтуна Шоимова, Рушания Сафина, Шаҳноза Қурбонова, Танзила Зарбиева, Севара Нормуродова (Гулзода Амирова, 72), Мафтуна Панжиева (Лайло Тиловова, 88), Шодия Тошева (Алиса Захаренко, 70), Малика Бурхонова, Нилуфар Қудратова.

“Локомотив-W”: Камила Юмангулова, Элвина Камолиева, Зебинисо Ҳалимова, Дилдора Эргашева, Жесика Кручинина, Нодира Искандарова, Камола Бердиева, Омадхон Султонова, Жасмина Абдуғаниева (Сўғдиёна Алламурадова, 75), Ойсара Суюнова, Лайло Тошева (Маҳлиё Ғаффорова, 85).

Огоҳлантириш: Лайло Тошева, 85.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Cristiano Messi
17/10/2019 23:17
Nasafdanam kura Sevinch yaxshi chiqopti