Ўзбекистон кубоги. “Бухоро” – “Металлург” учрашуви Олмалиқда бўлиб ўтади

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган “Бухоро” ҳамда “Металлург” жамоалари ўртасидаги ўйин клубларнинг ўзаро келишувига кўра Олмалиқда бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар тарқатди.

ОКМК спорт мажмуасида ўтадиган ушбу баҳс 7 декабрь куни 14:00 да бошланади.

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал

7 декабрь, душанба

14:00 БУХОРО — МЕТАЛЛУРГ

Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)