Ўзбекистон бугун Қирғизистон билан ўйнайди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронда ўтадиган қитъа чемпионати саралаш баҳслари олдидан Қирғизистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун Қирғизистон ва Ўзбекистон терма жамоалари илк ўртоқлик ўйинини ўтказади. Учрашув соат 16:00да старт олади.

Таъкидлаб ўтамиз, футзал бўйича Осиё чемпионати-2020нинг саралаш баҳслари 23-25 октябрь кунлари Эронда бўлиб ўтади.