Ўзбекистон - Саудия Арабистони. Онлайн матнли трансляция

Мазкур саҳифа орқали ушбу учрашувдан амалга ошириладиган онлайн матнли трансляцияни кузатиб бориш имконига эгасиз.

Ўзбекистон

  • Eldor Shomurodov 16'
  • Otabek Shukurov 56'

Чемпионат Мира. Квалификация. Азия. 2-ой раунд. Группа D 5-тур

14/11/2019, 17:00

2
:
3
Тугади

С. Арабистони

  • Салман Аль-Фаридж 23', 85'
  • Salem Al-Dawsari 89'
45'
90'

  • 90+5'

    Учрашув терма жамоамизнинг аламли мағлубияти билан якунланди.

  • 90+4'

    Икром Алибоев бурчак зарбаси ишлади. Сўнгги имкониятлар!

  • 90+1'

    Учрашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 90+1'

    Достон Ҳамдамов ўрнига Игорь Сергеев майдонга туширилди.

  • 90'

    Салим Ал-Досари тўпни чап оёқда Элдор Суюновнинг устидан ошириб ташлаб қўйди.

  • 90'

    ГОЛ. Саудия Арабистони яна ҳисобда олдинга чиқиб олди.

  • 89'

    Игорь Сергеев майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда!

  • 86'

    Салмон Ал-Фараж узоқ масофадан тўпни тўхтатиб ўтирмай дарвозамиз томонга йўллаб, гол уришга муваффақ бўлди.

  • 85'

    ГОЛ. Саудия Арабистони ҳисобни тенглаштирди 2:2.

  • 85'

    Ҳужумни кучайтириш ҳаракатида бўлган вакилларимизнинг бир йўла икки футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 83'

    Терма жамоамизда яна бир имконият. Икром Алибоев жарима зарбаси ишлаб олди!

  • 82'

    Жалолиддин Машарипов ўрнига Одил Ҳамробеков майдонга туширилди.

  • 81'

    Рақиб ҳужумчиси дарвозабон билан яккама-якка чиқиб бораётган эди. Элдор Суюнов ўз вақтида тўпга чиқиб, уни эгаллаб олди.

  • 73'

    Фаррух Сайфиевни қўли билан туртиб юборган Салим Ал-Досари сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 74'

    Машарипов чиройли гол уриши мумкин эди, аммо тўпга оёғи етмай қолди.

  • 73'

    Ахмедов тепган тўп жонли деворга тегиб қайтди. Аммо ҳужумларимиз давом этади, бурчак зарбаси ишлаб олдик

  • 72'

    Терма жамоамизда жуда яхши имконият! Жарима зарбаси!

  • 71'

    Ал-Обид ўрнига Ал-Шеҳри туширилди.

  • 70'

    Терма жамоамиз рақиб футболчиларини яна узоқ вақт мобайнида жарима майдонига ичига қамаб олишди ва вазият Шукуровнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

  • 64'

    Саудиялик футболчининг қанотдан узатган тўпи анчагина ноаниқ кетди.

  • 62'

    Ҳатан Султон Ал-Баҳрининг ўрнига Абдулазиз Ал-Биши туширилди.

  • 61'

    Икром Алибоев ҳам узоқдан кучли зарба берган эди ва тўп дарвозабоннинг ўзига келиб тушди.

  • 60'

    Узоқ масофадан берилган зарбани Элдор Суюнов эгаллаб олди.

  • 59'

    Рақибларимиз тўп назоратини қўлга олишга ва ҳужумлар ташкил этишга уринишмоқда!

  • 56'

    ГОООООООЛ. ОТАБEК ШУКУРОВ пенальтидан кучли зарба йўллаб, дарвозабонни доғда қолдирди.

  • 55'

    ПEНАЛЬТИ. Сайфиевнинг узоқ масофадан берган зарбасидан сўнг, жарим майдонида ичидаги футболчи тўпни қўли билан қайтариб қолди.

  • 54'

    Санжар Қодирқулов рақиб ҳимоячисига босим ўтказди ва тўпни олиб қўйган ҳолда, жарима зарбаси ишлаб олди.

  • 53'

    Саудия Арабистони терма жамоаси иккинчи бўлимни хавфлироқ бошлади. Тўп назоратида ҳозирча устунлик қилишмоқда!

  • 50'

    Рақибларимизнинг ҳужуми ўйиндан ташқари ҳолат билан тугади.

  • 50'

    Энди эса саудияликлар қанот томондан жарима зарбасини ишлаб олишди.

  • 49'

    Майдон марказида Сайфиев рақиб футболчисини қўполлик билан тўхтатиб қолди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди!

  • 45'

    Биринчи бўлим якуни арафасида Рустамжон Ашурматов яна бир жиддий хатога йўл қўйди. Дарвозабон жойида деб ўйлаб, унга узатмани амалга ошриди, аммо Элдор Суюнов бироз олдинроққа чиққан эди ва бахтимизга Одил Ахмедов хавфни ўз вақтида бартараф этди.

  • 42'

    Ҳимоячилардан қочиб кетган Шомуродов дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борди. Афсуски, дарвозабон "Ростов" форварди берган зарбани эгаллаб олди.

  • 39'

    Бу сафар ҳам бурчак зарбаси иш бермади. Ҳимоячилар одатдагидек тўпни қайтаришди.

  • 39'

    Футболчиларимиз ранг-баранг ўйин кўрсатишмоқда. Чиройли узатмалар орқалиб тезкорлик билан ҳужум ташкил этилган эди, аммо сўнгги вазиятда Алибоевнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди ва бурчак тўпи ишлаб олинди.

  • 37'

    Элдор Шомуродов рақиб ҳимоячиларини бирин-кетин алдаб, дарвозабон билан яккама-якка чиқиб бораётган эди, аммо ҳимоячилар уни жарима майдонида ичида ушлаб қолишди ва йиқитишди. Хакам эса жим.

  • 35'

    Терма жамоамиз 5 дақиқадан буён рақибларни ўз жарима майдонлари ичига қамаб қўйишди.

  • 31'

    Футболчиларимиз бир-бирларига тўпни узатишда хатога йўл қўйишди.

  • 31'

    Ҳимоячи хавфни бартараф этди ва энди бурчакдан вакилларимиз тўпни ўйинга киритиб беришади.

  • 30'

    Терма жамоамиз шиддатли ҳужумлар ташкил этмоқда ва Машарипов яна бир жарима зарбасини ишлаб олди.

  • 26'

    Жарима майдонига етказиб берилган тўпни Элдор Суюнов эгаллаб олди.

  • 26'

    Рақибларимизда яна бир бурчак зарбаси.

  • 26'

    Умуман олганда, беллашув тенг курашлар остида кечмоқда.

  • 23'

    ГОЛ. Салмон Ал-Фараж пенальтидан ҳисобни тенглаштирди.

  • 22'

    Рустамжон Ашурматов рақиб ҳужумчисини ушлаб қолди ва йиқитди. Бунинг оқибатида рақибларимиз пенальти тепишмоқда.

  • 21'

    Машарипов рақиб ҳимоячиси чалғитиб, тўпни жарима майдони ичига узатиб берди ва Ҳамдамовнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 18'

    Саудияликларнинг бурчакдан тўпни ўйинга киритган ҳужумларидан кейин, вакилларимиз тўпни олиб қўйиб, тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетишди, аммо бу сафар дарвозабон тўпни эгаллаб олди

  • 17'

    Икром Алибоевнинг босимидан сўнг, саудиялик ҳимоячи хатога йўл қўйди ва Шомуродов ўзига келиб тушган тўпни яқин бурчакка жойлаб қўйди

  • 17'

    ГОООООООООЛ. Элдор Шомуродов ҳисобни очди

  • 16'

    Яна бир бурчак зарбасини Досатон Ҳамдамов ўйинга киритиб берди, аммо бу сафар ҳам ҳимоячилар узатмани бартараф этишди

  • 14'

    Бурчак зарбаси кўнгилдагидек якунланмади

  • 14'

    Тезкорлик билан ҳужумга ўтган терма жамоамиз рақиб ҳимоячиларига муаммо туғдиришди ва бурчак зарбасини ишлаб олишди

  • 13'

    Саудияликлар бурчак зарбасидан ҳавфли вазият яратишди. Фақатгина бош билан берилган зарба кучсиз чиқди ва Элдор Суюнов тўпни эгаллаб олди

  • 11'

    Жарима зарбасидан Машариповнинг ўзи узатиб берган тўпни ҳимоячилар бартараф этишди ва қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Алижонов  тўпни тепиб юборди Саудия Арабистони терма жамоаси бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради

  • 10'

    Жалолиддин Машарипов жарима зарбаси ишлади. Бу яхши имконият

  • 8'

    Футболчиларимизнинг хатоси эвазига рақибларимиз хавфли ҳужумга ўтиб кетишлари мумкин эди, аммо рақиб ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

  • 5'

    Шомуродовнинг босими эвазига рақибларимиз ҳимоячиси ва дарвозабони хато қилди

  • 3'

    Вазият ортиқча қийинчилксиз бартараф этилди!

  • 3'

    Саудия Арабистони терма жамоаси илк стандарт вазиятга эга бўлди ва бурчакдан тўп тепилмоқда

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Ҳар иккала терма жамоа аъзолари майдонга тушиб келди ва иккала мамлакат мадҳиялар куйланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Lochin79
14/11/2019 19:09
Jaloliddin chiqib ketgandan keyin bizani uyin uldi.odilni sentirdan boshqa joyga olmaslik kerak.boglamlar uzilib ketdi bugun
&
Lochin79
14/11/2019 19:02
Darvozabon uhlab qoldi uyin sungida .alamli gol bu darvozabon aybi. Boshqa darvozabonlarni kurish kerak.uyini yahshi komandani.doim bulganidek uyinni sungi vaqtlari komandaga pand berdi.bizani uyinchilar 90 daqiqaga yaramasligi bilindi.oshni kamroq yeyish kerak.
&
Шокир
14/11/2019 17:36
Qisqasi Doston TJ ga tortmas ekan biz 10 kishi oʻynayabmiz Alijonov ham notoʻgʻri tanlangan ha aytgancha Pahtakor oʻyinchilari hakam Asimov yoki Qosimov emas.
Абдусамат Жураев
14/11/2019 17:34
СУТАК АШУРМАТОВ бекорга сани Купер олмаган
&
Kanron ja
14/11/2019 21:00
O'yin juda qiziq buldi faqat so'ngi daqiqalarda biroz xushyorlikni yuqotdi men uchinchi go'lniyam kutayotgandim keyingi uyinlarda omad
&
Мурадбой
14/11/2019 20:19
Абраян сендан бабаян хам озрок чичарди. Тактикенгаям дарвозабонингям айникса химоячиларингга стадионигаям к.....м киргиз бн сингапурни шуртан хам ютади
Абдусамат Жураев
14/11/2019 19:39
ХОЖИБОЙ Тожибойни аклли сузлари БИТТА битта Марожно хам насияку Абрамов
&
LEGIONER
14/11/2019 19:20
Uzbekistan 20100 yil JCH ga chiqadi agar ushandayam chiqsa necha necha insonlarni shu orzulari hamon armon bo'lmoqda yana qancha kutish mumkin bunga bir avlodning umri yetarmikin
&
LEGIONER
14/11/2019 19:16
Asosiy fikrim kallanga qo'tag'im hammangni keyingi fikrim Kuper bekorga aytmagan birinchi o'rinda o'yinchilarda vatan tuyg'usi yo'q deb 2-dan Arveladze ham yosh bolalar ya'ni futbolchilar orzusi Real yoki Barsa emas Kaptiva yoki Malibu Kuper nima degandi qayerdan gol o'tkazdik HIMOYA HIMOYA HIMOYA yoki KORRUPSIYA KORRUPSIYA KORRUPSIYA !!!
&
Ramzis ll
14/11/2019 19:14
Suyunovni qaytib asosiyda tushurmanglar bironta foydasini ko'rmadim.
&
LEGIONER
14/11/2019 19:13
Asosiy fikrim kallanga qo'tag'im hammangni keyingi fikrim Kuper bekorga aytmagan birinchi o'rinda o'yinchilarda vatan tuyg'usi yo'q d
&
Lochin79
14/11/2019 19:06
Yana boshqa komandalarga iltimos qilinlar.arablarni yutib beringlar deb.mayli qolgan uyinlarda omad.hammasi yahshi bulishiga umid qilamiz.
Boburjon Urmonov
14/11/2019 19:06
RASHIDO‘V OMAT XAXAXA
Aliyev Shahboz
14/11/2019 19:05
BOLLAR CHARCHAB QOLDI VOHLIRO ALISHTIRIB 3 GOLNIYAM URISH KEREGIDI 90+ DA ALISHTIRME. MURABBIYDA HAMMA AYB YAQQOL KOʼRINIB TURUDI IKKI UCHTASI CHARCHADI ALISHTIR OʼTIRMASDAN BL.......... T
Qodirjon Karimov
14/11/2019 19:05
Samvel Babayan ham Shu bosqichda MTJ ni qabul qilib olib Falastinni 5:1 ga Yamanni 4:0 yutgan edi. Erta hursand boldik afsus.....
Xasan Turaev
14/11/2019 19:01
G‘aniyev,Murtozayev,Muhiddinovlarga javob bermaslik kerak edi
&
BBS UZB
14/11/2019 18:58
Abramovchilarga salomlar
&
О_бек
14/11/2019 18:58
Ўпкаси ишиб кетди химоячиларнинг, жисмоний тайёргарликда бизнинг футболчилар 45%.
Абдусамат Жураев
14/11/2019 18:57
Химоя ахволини каранг эсиз минг афсус минг афсус
Абдусамат Жураев
14/11/2019 18:54
Фаластиндан кучсиз эканмиз фаластин хакли галаба козонган экан араблар хам ютолмаган эди
Олдинги фикрларни кўрсатиш