Ўзбек ва филиппин боксчиларининг тўқнашуви давом этади ёхуд яна бир ҳамюртимиз навбатдаги жангини ўтказади

Ўзбекистонлик яна бир профессионал боксчи Равшанбек Шерматов ҳам навбатдаги жангини ўтказади. У айни вақтда Вьетнамда машғулотларни давом эттирмоқда. Чунки, ушбу чармқўлқоп устаси ҳам Жанубий Кореянинг “Cocky Buffalo” промоутерлик компаниясининг мижози ҳисобланади.

Шерматов 27 февраль куни Вьетнамда ташкил этилувчи жанг кечасида филиппинлик Крис Альфантега қарши рингга кўтарилади.

Ҳамюртимиз фаолияти мобайнида 6 та жанг ўтказиб, уларнинг 5 тасида ғалаба қозонган. Бир маротаба мағлубиятга учраганди. Рақибларини икки бор нокаутга учратган. Филиппин вакили эса, 17 ғалаба, 8 мағлубият ва бир дуранг қайд этган.

Равшанбекка ушбу жангда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)