Ўзбек шахматчиси дунёнинг энг кучли гроссмейстерларига қарши дона суради

10-11-июл кунлари chess24.com онлайн шахмат платформасида San-Fermin Masters онлайн шахмат мусобақасининг финал баҳслари бўлиб ўтади. Мусобақа блиц шахмат бўйича Олимпия тизимида, вақт назорати асосида ўтказилади.

Финал босқичида дунёнинг энг кучли 8 нафар шахматчиси иштирок этиши белгиланган. Улар орасида шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен (Норвегия), дунёнинг энг кучли шахматчиларидан Со Уэсли (АҚШ), Левон Аронян (Арманистон), Динг Лирен (Хитой), Эдуардо Бонелли Итурризага (Испания) ва бошқалар бор.

Қувонарлиси, дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари сафида ўзбекистонлик энг истеъдодли шахматчилардан бири Нодирбек Абдусатторов ҳам ғолиблиги учун дона суради. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Ҳамюртимиз чорак финалда арманистонлик Левон Аронян билан баҳслашади. Агар ушбу баҳсда Нодирбек ғалаба қозонса, у ҳолда ярим финалда хитойлик Динг Лирен ҳамда испан шахматчиси Жейми Сантос Латаса қарама-қаршилигида устун келган гроссмейстер билан куч синашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию

×