Ўзбек мутахассислари

Маълумки, юртимизда мураббийларнинг малакасини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда бир гуруҳ мутахассисларимизга «Про» лицензияси учун ўқув-семинарлари ўтказилмоқда ва бу бир нечта модулларни ўз ичига олади. Навбатдаги модулда эса мураббийлар хорижда малака ошириши белгилаб қўйилганди.

Шу боис «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев, «Пахтакор» клубининг спорт директори Жаъфар Ирисметов ҳамда ушбу клубнинг мураббийлар штабида ишлаб келаётган Жасур Абдураимов айни пайтда Туркиянинг етакчи клубларидан бири ҳисобланган «Бешиктош» клубида ўз малакаларини оширмоқдалар. У ерда ушбу жамоанинг машғулотлари, ўйинлари, футбол тизими ва яна бошқа масалалар бўйича ўзлари учун янги билимларни ўзлаштирмоқдалар.

Бугун эса Туркия чемпионати доирасида «Касимпаса» ҳамда «Бешиктош» клублари ўртасидаги ўйин ҳам бўлиб ўтмоқда. Ўзбек мутахассислари эса ҳозирда ушбу беллашувни бевосита стадионда кузатиб бормоқдалар. Бу ҳақида Жаъфар Ирисметов ўзининг фейсбукдаги саҳифасига стадионда акс этган видеони ҳам жойлаган.

Эътиборлиси, учрашувдан аввал Ирисметов «Бешиктош» клубининг бош мураббийи Абдулла Авчи билан учрашган ва унга ўзбекона зарбоф тўн совға қилган. Ирисметовнинг маълум қилишича, вакилларимиз Туркияда 14 декабрга қадар малака оширадилар.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
LEGIONER
08/12/2019 21:59
Rostov o'yinini qayerda ko'rsa bo'ladi
&
JASUR3838
08/12/2019 21:29
Ruziqul aka omad yangi g'oyalarni urganib nasafni kuchayishiga uz hissizni qushasiz.