Ўзбек мутахассиси Сергей Ковалёв допинг истеъмол қилганига ишонмаяпти

Юртимиз бокс оламида Бектемир Мелиқўзиевнинг россиялик собиқ чемпион Сергей Ковалёвга қарши бўладиган жанги қанчалик катта воқелик сифатида қабул қилинган бўлса, рус боксчисининг таҳлилидан допинг дея эътироф этилаётган гармон топилганлиги бокс жамоатчилигида жуда катта шов-шувни келтириб чиқарди.

Катта эҳтимол билан ушбу жанг бўлмаслиги мумкин. Биз бу борада Сергей Ковалёвни яқиндан билган, ўз вақтида, унинг мураббийи бўлган ҳамюртимиз Аброр Турсунпўлатовнинг ушбу воқеликка муносабати билан қизиқдик.

- Тўғриси, мен бунга ишонмайман. Чунки, Ковалёв бу борада ўзига жуда қатъий талаб қўйганди. Яъни, жангдан аввал, бирор нарсани истеъмол қилишда ҳам анча эҳтиёткорлик қилар эди. Шундай ҳолатлар бўлганки, машғулотлар жараёнида роса толиққан вақтида, ўзим бирор витамин истеъмол қилишни тавсия қилганман. Бироқ, у бунга мутлақо рози бўлмаган эди. Ишонасизми, унга Ўзбекистондан организмга фойдаси бўладиган табиий маҳсулотлар ва арзон дориворлардан олиб борганман. Демоқчиманки, мутлақо допингни хаёлига ҳам келтирмасди.

Россиянинг VADA билан муносабатини барча яхши билади. Шунинг учун ўйлаб топилган ҳолатга ўхшамоқда. Шунингдек, оддий бирор бир таблетка истеъмол қилган бўлса ҳам, шундай натижа чиқиши мумкин. Ваҳоланки, америкалик, мексикалик боксчиларнинг ўзига бериладиган сирли препаратлари ҳам бор. Бошқа қитъалик боксчиларга гарчи, ўша ерлик мураббийнинг ёқимтойи бўлган тақдирда ҳам беришмайди. Менимча, бу уларнинг ёзилмаган қонуни бўлса керак. Хуллас, Сергей мени қўл остимда шуғулланган вақтида допингга қаттиқ қарши бўлган кам сонли боксчилардан бири эди.

Бектемир Мелиқўзиев ва Сергей Ковалёв жанги борасида янги маълумот пайдо бўлди

Баҳодир Жалолов Токио Олимпиадасига қадар профессионал боксда яна жанг ўтказадими? Боксчимиз жавоб берди

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)