Ўзбек муайтай оламининг ёрқин юлдузига Андижон вилояти ҳокими автомобиль совға қилди!

  • 12 июль, 14:16
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, кеча Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида Қирғизистоннинг WEF ҳамда Patriot FC промоушени ҳамкорлигида ММА кечаси ташкил этилди. 

Мазкур жанг оқшомининг 2-марказий жанги К-1 йўналишида ўтказилиб, унда ўзбек муайтай оламининг ёрқин юлдузи Мавлонбек Қаҳҳоров озарбайжонлик Мехди Айвазовга қарши жанг қилди. 

Ушбу жанг бор йўғи 15 сония давом этди. Ҳамюртимиз ўзининг кучли "мидл-кик" зарбаси билан рақибни нокаутга учратди. 

Жанг якунлангандан сўнг, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Мавлонбек Қаҳҳоровга Cobalt автомобили совға қилди. 

Биз Мавлонбек билан боғланиб, ушбу жанг ва жангдан кейинги воқейликлар борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашдик.

- Тўғриси, жуда хурсандман. Умуман юртимизда спортга эътибор қаратаётган барча инсонларга жумладан, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновга ҳам ажойиб совға учун катта раҳмат айтаман. Шунингдек, мураббийларим Шербек Билолов, Бекзод Жияновга, жанг ташкил қилиб, яқиндан қўллаб-қувватлаб келаётган Нурсултон Рўзибоевга, Хожиакбар Ҳакимовга қолаверса, соғлиғимизни доимий назоратда ушлаб, жуда катта ёрдам бериб келаётган Абдумажид Маҳмудовга чексиз миннатдорчилик билдираман. 

Орада 10 йиллик танаффус бўлди, лекин тўхтаб қолганимиз йўқ. Олдинда бизни нуфузли промоушенда жанглар кутиб турибди. Ўйлайманки, яна яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз! 

292944126_363982829222793_6272170264591992555_n.webp

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!