“Ўзбек Мессиси”ни Россияда алдашдими?

Жасур Жалолиддиновнинг “Бундёкор”дан Россия премьер-лигаси етакчиларидан бири ҳисобланган “Локомотив”га йўл олгани ўтган ёзнинг энг шов-шувли  трансферларидан бўлди.  Москва “темирйўлчилари”нинг 18 ёшли футболчи билан беш йиллик битим  имзолагани ва футболчимиз учун бир миллион евро атрофида харажат қилгани ҳақиқатан кутилмаган воқелик бўлди.

Трансфердан кейин бўлиб ўтган можароли вазиятларни ҳамма билади. Бу ҳақда тўхталиб ўтишга ҳожат йўқ.

Катта умидлар билан Россияга борган Жасур учун бу трансферни фойдали бўлди, дейишимизга асос борми?

68140

“Локомотив” ёш футболчига умуман имконият бермади, ҳатто расмий учрашувда синаб кўришни ҳам лозим топмади. Октябрь ойининг ярмига бориб, Жасурни “Тамбов”га ижарага бериб юборишди.

Аслида “Тамбов”га ўзбек футболчиси керакми?

Россияга борганига бир неча ой бўлганига қарамай, Жалолиддинов премьер-лигада дебютини ўтказгани йўқ. Бир неча ўйинда захирада ўтиргани учун майдонга тушишига умид боғлагандик. Охирги учрашувда қайдномага ҳам киритилмади.

Жасурнинг ўзи бошқа таклифлар бўла туриб, “Локомотив”га ўтганини Европа футболига осонроқ мослашиш мақсади билан изоҳлаганди. Фикримизча, захирада ўтириб, Европа футболига мослашиб бўлмайди. У фақатгина Россия кубоги доирасида ярим тайм ўйнади холос. Мутахассислар “Тамбов” қўллаётган 3-5-2 схемасида “ўзбек Мессиси”га умуман жой йўқлигини билдирмоқда. Муаммолар гирдобига ғарқ бўлган “Тамбов”да Жасурни асосий таркибга тайёрлаш ва чемпионатга мослаштириш билан шуғулланишга ҳафсала ҳам бўлмаса керак.

EkTMZDiWAAERvpa

Маълумотларга қараганда, Жасур Жалолиддинов трансферига “Бешиктош” 400 минг  евро тўлашга тайёр бўлган экан. Бельгиянинг “Андерлехт” ва испан клублари ҳам ўз тенгқурлари ўртасида дунёнинг энг иқтидорли футболчиларидан бири сифатида эътироф этилган футболчимизга оғиз солгани айтилмоқда.

Тўғри, “Локо” юқоридаги рақобатчилардан икки баробар кўп пул тикди. Бироқ, бу трансфердан энг катта фойдани трансфер бошида турган агентлар олгани маълум.

“Тамбов” мавсум охиригача ижарага олинган Жалолиддиновдан премьер-лига ўйинларида бирор марта фойдаланмади. Тамбовликларда ҳамюртимизнинг хизматига эҳтиёж йўқдек кўринмоқда.

Ҳар қандай футболчи эса, маҳоратини ошириш, янги чемпионатга мослашиш учун ҳеч йўқ захирадан тушиб бўлса ҳам,  расмий учрашувларда тўп тепиши керак  “Ўзбек Мессиси” қолиб, ҳақиқий Месси ҳам ярим йил яшил майдонга қадам босмаса, ўйинини тополмай, рақиб дарвозасини қидириб қолади.

Айни пайтда “Тамбов” молиявий инқирозга ботиб бормоқда. Жамоанинг келажаги мавҳум. Улар иккинчи даврада чемпионатдан чиқиб кетиши ҳам мумкин. Тамбов вилояти раҳбарияти клубни молиялаштиришни тўхтатган.  Жамоанинг етакчи ўйинчиларининг вилоят губернатори билан учрашувдан кейин, умидлари пучга чиқди. Аксарият футболчилар 5 декабрь куни “Спартак”га қарши бўладиган ўйинга тушмаслигини анча олдин эълон қилди. Клуб раҳбарияти уларни бу йўлдан қайтара олгани йўқ. Футболчилар ва ходимлар бир неча ойдан бери маош олмаяпти. Бу муаммо Жасурга тегишли эмас. Келишувга кўра, легионеримизга маошни москваликлар тўлиқ тўлайди.

main43434588_fb2fd1223451bb4ac2f65ce4626556c7

“Тамбов” РПЛ томонидан турли санкцияларга тушиб қолмаслиги учун “Спартак” майдонида бўладиган учрашувни етакчи футболчиларсиз, бойкотга бош қўшмаган ўйинчилар билан ҳам ўтказиши мумкин, деган ечим ҳам бор. Агар шундай бўлиб чиқса, Жасурда дебютини нишонлаш имкони бўлади.

Бундан ташқари, “Тамбов”даги вазият ижобий ечим топмаса, Жасур Жалолиддинов қишда “Локомотив” ихтиёрига қайтиш эҳтимоли катта. У ёғига нима бўлишини вақт кўрсатади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Рустам Содиков
07/12/2020 04:48
Урисгамас, Америкага бориб уйнаш керак.
Baxil Alihuja
04/12/2020 15:11
Урис билан эхтиёт булиб ишлаш керак! Россияда яхши уйнаб кетган Узбекистонликлар жуда кам! Косимов, Акопянц, Ширшовлар муфаккиятли уйнашган. Лекин уларни жамоаси тулигича рус жамоаси эмас эди. Бари русларни таъсири кам булган жамоалар булган. Москва жамоалари Узбекистонлик уйинчиларни хор килган. Хатто СССР даврида хам, москов жамоаларига борган узбекистонликлар такдири яхши булмаган!