Спортчиларимизнинг (жанговар спорт турлари) халқ орасида қандай ном билан машҳур бўлганлиги ҳақида маълумот бераётган эдик. Бугунга қадар уч қисмини тақдим этишга улгурдик. Бугун 4-қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Эркин Қуттибаев – муайтай, бокс, кикбоксингчи

Муайтай бўйича 5 карра жаҳон чемпиони. Бокс бўйича Украина чемпионати совриндори, машҳур Владимир Кличкони ўз вақтида ҳаваскор боксда мағлуб эта олган ватандошимиз “Ўзбек кувалдаси” номи билан машҳур бўлган.

Эркин ака1

Анвар Бойназаров – муайтай, кикбоксингчи

- Ушбу ажойиб жангичмизни муайтай ва профессионал кикбоксинг оламида бутунжаҳон танийди деб бемалол айта оламан. Чунки, у “Glory” ташкил қиладиган жангларда иштирок этади. Асосий вақти Таиландда ўтадиган юртдошимизни “The Uzbek” деб аташади.

Анвар

Рустам Магдиев – қўл жанги, ММА жангчиси

Магдиев ўзбек қўл жангининг тирик афсоналаридан бири десак муболаға бўлмайди. Мазкур жанговар спорт турининг ҳаваскор йўналишидан борки совринларни қўлга киритган. Бир неча бор, жаҳон чемпиони бўлган. У спорт оламида  “Гоги” номи билан машҳур бўлган.

Рустам

Ҳуршидбек Норматов – боксчи

Мазкур боксчимиз айни кунда профессионал боксда мағлубиятсиз одимламоқда. У 9 та жанг ўтказиб барчасида ғалаба қозона олди. 10 жангини 28 январь куни  мексикалик Уриэль Эрнандесга қарши ўтказади. Бу жангда унга омад тилаймиз. Норматов фаолиятини океан ортида олиб бормоқда. У ерда эса юртдошимизни “Hershey” деб аташади.

Хуршид

Ҳумоюн Ибрагимов – ММА жангчиси

Туркиянинг “Strike fighting championship”, “Legend fighting league” промоушенларида ўз жангларини ўтказаётган ҳамда ушбу промоушеннинг енгил вазндаги чемпионлигига даъвогарлик қилаётган ҳамюртимизни Туркияда “Emir Timur’un torunu”  яъни Амир Темур авлоди ёки қисқагина “Эмир” деб аташади.

Хумоюн

 Жамшида Нажмиддинов – боксчи

Профессионал боксда муваффақиятли фаолиятини давом эттираётган ушбу ҳамюртимизни украиналик журналистлар жуда яхши эслаб қолишган. Сабаби, барча бокс ихлосмандларига маълум. Шунинг учун батафсил тўхталиб ўтишни жоиз топмадим. Айнан ўша украиналик ҳамкасбларимизни ҳайрон қолдирган жангдан сўнг, улар Жамшидга “Тёмная лошадка” деб ном қўйишган. Таржимаси "Кўринмас от" эканлигини барча яхши билади.

Жама

Амин Эргашев – ММА жангчиси

Аралаш жанг санъатининг оғир вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган атлетимиз универсал жанг, қўл жангининг ҳаваскор ва профессионал йўналишларида кўплаб муваффақиятларга эришган. Эргашев “Бўри” таҳаллуси билан машҳур.

Без названия_1