“Ўзбек Канелоси” ва Абдурасул Исмоилов чемпионлик камари учун жанг қилади
Ads

Жанубий Кореянинг “Cocky Buffalo” промоутерлик компанияси таркибида ёш истеъдодли мураббий Бобур Нажмиддинов қўл остида фаолият юритаётган уч нафар боксчимиз чемпионлик камарлари учун жанг қилади. Маълумки, 25 август куни 50.8 кг вазн тоифасида ринга кўтариладиган “Кичик Тайсон” Олим Назаров филиппинлик Иван Сорианога қарши "WBO international Flyweight Title" камари учун ринга кўтарилади.

абд_1

Куни кеча, навбатдаги юртдошларимизнинг ҳам чемпионлик жангларида иштирок этиши маълум бўлди. Жумладан, 31 август куни Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида, 61 кг вазн тоифасида жангларда иштирок этувчи ҳамюртимиз Абдурасул Исмоилов WBA Asia камари учун мезбон Хванг Кил Кимга қарши бахс олиб боради. Кореялик боксчи профессионал рингда 10 маротаба жанг ўтказиб, уларнинг 9 тасида ғалаба қозонган. Бир бора мағлубият аламини тотиб кўрган.

хушши Амалдаги WBA Asia камари сохиби саналади. Абдурасул ушбу камарга давогар сифатида, мазкур титулни қўлга киритишга ҳаракат қилади. Энг эътиборга молик жиҳати 69 кгда "WBA Asia" камарини қўлга киритган “Ўзбек Канелоси” дея эътироф этилувчи юртдошимиз Хусниддин Пўлатов энди 66.7 кг вазн тоифасида ҳам ушбу камарни ҳам ўзиники қилиб олиш ниятида.

хуша Бир вазн пастга тушган юртдошимизга 7 сентябрь куни Жанубий Кореялик Ин Дук Сео рақиблик қилади.Ушбу боксчи профи рингда 15 маротаба жанг ўтказган бўлса, ягона мағлубиятини ҳам ўзбек боксчиси Элдор Саидовдан қабул қилиб олганди. Қолаверса, икки бор дуранг ҳам қайд этган.

ин дук