Ўзбек ҳаками ММАда жанг қилмоқчи

МДҲ мамлакатларининг ММА оламида “Мангуст” номи билан машҳур бўлган Мансур Тўғизбоев ҳозирги кунда аралаш жанг санъатлари бўйича етакчи ҳакамларимиздан бири саналади. У Қирғизистоннинг WEF промоушени мусобақалари ҳамда Қозоғистондаги турнирларда бош рефери сифатида кўп бора фаолият юритган. Қолаверса, ўзининг “Mangust Team” клубида кўплаб ёшларга ММА сир-асрорларини ҳам ўргатиб боради. Ушбу юртдошимиз спортчилик фаолиятида кўплаб ғалабалар қайд этган эди.

мангуст

Орадаги бир мунча танаффусдан сўнг, у яна жанг қилиш ниятида эканлигини айтиб ўтди. Тўғизбоевнинг таъкидлашича, WEFдан  ташқари яна бир қатор промоушенлардан унга таклиф тушган. Барчаси ўз изига тушиб, яна катта мусобақалар қайтса, у албатта, навбатдаги жангларини ўтказишини, ҳакамлик ҳамда мураббийлик ишини ҳам давом эттиришини маълум қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sarvar111 anvarxоjaev
15/05/2020 17:57
Ассалому алейкум