Ўзбек боксчиси вазн ўлчаш маросимида иштирок этди

Хабарингиз бор, Россиянинг Анапа шаҳрида профессионал бокс бўйича Гладиатор 6 турнири бўлиб ўтади. Унда ҳамюртимиз Муҳаммадсалим Сотволдиев ҳам рингга кўтарилади.

Эртага, бўлиб ўтадиган ушбу бокс кечасида юртдошимизга мезбонлар вакили Радик Григорян рақиблик қилади. Жанг 63.5 кг вазн тоифасида бўлиб, 8 раунддан иборат бўлади. Мазкур қарама-қаршилик улар ўртасидаги реванш жанги бўлиб, дастлабкисида очколар ҳисобига россиялик боксчи ғалабани қўлга киритганди.

Бугун, ушбу жанг аввалида анъанавий вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди ва унда боксчилар белгиланган меъёрни бажара олишди.

Эслатиб ўтамиз: Биринчи жанг баҳсли кўриниш олганлиги учун Сотволдиевнинг жамоаси апелляция берган ва бу кўриб чиқилмоқда.  

Салах

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар